“Чалпак Ёққан Кун” эртак

Сценарий муаллифи: Ғ.Шермуҳаммад

Режиссёр: Д.Власов

Постановкачи рассомлар: Д.Власов, Х.Маҳмудхўжаев

Бастакор: Ж.Изамов

Оператор: Ф.Ҳасанов

Ўзбек халқ эртаги асосида яратилган мазкур фильмда ака-ука Аҳмад ва Нурмат персонажлари, алдоқчи очкўз бойнинг қилмишига яраша жазоланиши акс эттирилади. Аҳмаднинг укаси  Нурмат соддалиги туфайли ён қўшниси бўлган хасис бой уни алдаб, бир йиллик меҳнати самараси бўлган буғдойи ва қўйини олиб қўяди. Бундан жаҳли чиққан Аҳмад ақл, ҳийла ва макр билан хасис бойдан ўзига тегишли бўлган нарсаларини қайтариб олади. Картинада ҳалоллик ва муғомбирлик каби хислатлар талқин этилади. 

“Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК

Фильмдан кадрлар