«Халқ жасорати»

Тўрт қисмли «Халқ жасорати» кинохроникаси. 

Режиссёр ва сценарист: Али Ҳамроев.

Янги лойиҳа олдига улуғвор вазифалар қўйилди: кинохроника кадрларига асосланган ҳолда тўрт қисмли фильмда ўзбекистонликларнинг фронтда ва фронт ортида кўрсатган жасорати ва қатъияти ҳақида, ўзбек халқининг бағрикенглиги ва ниҳоятда меҳнаткашлигини кўрсатиш мақсад қилинди.

Бу эксклюзив картина, у туфайли Иккинчи жаҳон уруши тугагандан бери илк маротаба Ўзбекистонда фақат ҳужжатли кинохроникага асосланган киносолнома яратилмоқда. Ижодий гуруҳ нафақат Ўзбекистондаги, балки Россиядаги архив маълумотлари билан ҳам ишлаб, картина учун энг ёрқин ва таъсирли кадрларни саралаб олди.

Фильмдан кадрлар