27.01.2020

Миллий мультқаҳрамонлар образини яратиш бўйича ижодий танлов.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги  “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси тўғрисида ”ги ПҚ-4038-сон Қарорида белгиланган вазифалар ижроси ҳамда миллий кинематография ва мультипликацияни ривожлантириш учун
миллий мультқаҳрамонлар  образини яратиш бўйича ижодий танлов давом этади
Танлов миллий қаҳрамонларимиз образлари асосида жаҳон андозаларига мос мультипликацион фильм яратиш мақсадида ўтказилади.
Танлов шартлари: 
- Миллий мультқаҳрамонлар қиёфаси акс этган эскизини яратиш ва ушбу эскиз асосида мультфильм сценарийларини тақдим этиш. 
- Тақдим этилган лойиҳалар 3 дақиқали, 5 дақиқали, 10 дақиқали мультфильмга мос бўлиши ёки  мультсериал  кўринишида, камида 3 қисмдан (хар бир қисми 3 дақиқадан) иборат бўлиши керак.
- Сценарийлар давлат тилида, ўзбек тили имло қоидаларига амалга қилган ҳолда  А4 форматдаги варақнинг бир тарафига ёзилган қоғозда тақдим қилиниши керак. 
- Тақдим қилинган сценарийнинг ҳар бир нусхаси тикилган, варақлари рақамланган бўлиши ва муаллифнинг имзоси, яшаш манзили аниқ кўрсатилган бўлиши шарт. 
- Электрон кўринишдаги адабий сценарий рақамли электрон ташувчи воситаларда тақдим қилиниши мумкин.
Тақдим этилган кинолойиҳалар “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан тузилган Ижодий ҳайъат томонидан 2020 йил 1 март кунидан 20 март кунига қадар кўриб чиқилади ва Бадиий кенгаш йиғилишларида тақдимот тарзида ўтказилади.
- Танлов учун сценарийлар 2020 йилнинг 1 мартига қадар қабул қилинади.
Миллий мультқаҳрамон образини яратган ва у асосда сценарий ишлаб чиққан (мультфильм ишлаб чиқиш учун тайёр лойиҳа бўлиши керак) ғолиб учун  50 млн. сўм пул мукофоти берилади. Бундан ташқари фильмни ишлаб чиқариш учун алоҳида маблағ ажратилади.
Танлов ғолиби (1 киши) 2020 йил “Наврўз” байрами арафасида тақдирланади.
Танловнинг мақсади: Ёш авлодни мультипликация санъатига жалб этиш орқали уларда она Ватанга муҳаббат, миллий ва маданий анъаналарга ҳурмат ҳамда халқимизга хос юксак инсоний туйғуларга содиқлик туйғуларини шакллантириш, шунингдек, турли ташкилотларда фаолият юритаётган иқтидор эгаларини ва бугунги кунда анимация соҳаси бўйича таҳсил олаётган ёшларни қўллаб қувватлашдан иборат.
Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар танлов шартлари ва талаб қилинадиган ҳужжатлар билан  “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК нинг uzmult.uz   сайтида танишиши ва мультлойиҳаларни multstudia@uzbekkino.uz почта манзилига юбориши  мумкин.
Маьлумот учун телефон:  71 277-12- 95
Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 1-уй., “Ўзбекфильм” АЖ биноси, “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК.

Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...