30.06.2020

30 июнь – Ўзбекистонда ёшлар куни!

Ёшлар – юртимизнинг бугуни ва келажаги! Улар  янги Ўзбекистоннинг тараққиёти ва ишончи ҳамдир!
«Ўзбеккино»  МА ўзбек ёшларини 30 июнь – Ёшлар куни билан табриклайди!  Азиз ёшлар, муваффақиятингизга ишонинг, доим олға интилинг, янгидан янги марраларни забт этишда сизга омад тилаймиз! Ўз устингизда ишлаб, барча орзуларингизни амалга оширинг! Ҳаётингизнинг энг ёрқин палласи ақл бовар қилмас улкан ютуқларга бой бўлсин!

Ёшларга бўлган эътибор, улар билан боғлиқ ҳар қандай масала ҳукуматимиз диққат марказида. Бугунги кунда ўзбек ёшлари учун давлатимиз томонидан бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу боис, «Ўзбеккино»  МА кино оламида “гуркирашни” истаган, ўз ижодий лойиҳаларини яратиш иштиёқида бўлган ёшлар учун «Ёшлар ижодий тажриба студияси»ни  ташкил этди. Бу кино соҳасида ривожланишни мақсад  қилган ҳар бир ёш авлоднинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун майдонча вазифасини ўтайди! Биз эса «Ёшлар ижодий тажриба студияси» кундан кунга кенгайиб бораётганидан бағоят хурсандмиз! Ижод, яратувчанлик ва ёшлик байрами муборак!

Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...