Муҳаммадали Абдуқундузов

Туғилган йили
1952
Ихтисослиги
Актёр

Таржимаи ҳол

Ўзбек миллий театр санъатининг кўзга кўринган намоёдаларидан Муҳаммадали Абдуқундузов 1952 йил 14 июлда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Яйпан қишлоғида таваллуд топди. Ундаги актёрлик қобиляти ва шу касбга бўлган ҳавас Тошкент театр ва рассомчилик институтига етаклади. Институтни муваффақиятли тугатган ижодкор бир гуруҳ фидойи ёшлар билан Сурхондарёга, Маннон Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театрида фаолиятини бошлаш учун  йўлланма олди ва ишлади.

Актёр ўн икки йилдирки,  театр саҳнасида ҳалол, сидқидилдан ижод қилди, изланди, роллар ўйнади ва спектакллар саҳналаштирди. Шу йиллар давомида ижодкор жаҳон ва ўзбек драматургиясининг энг сара намуналарида ўзига хос, бадиий жиҳатдан етук образлар галереясини яратди. Муҳаммадали яратган образлар кучли темпераменти, жўшқинлиги, самимийлиги билан томошабинни мафтун этиб келади.

 Муҳаммадали Абдуқундузов Ўзбекистон Pecпубликаси Маданият ишлари вазирининг ўринбосари (1996 йил), «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Бош директори (1998 йил), Театр ижодкорлари уюшмаси раиси лавозимларида ўз фаолиятини юритди. Мустақиллик байрамлари тантаналари, «Наврўз» умумхалқ байрамлари, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Чўлпоннинг юбилейлари, Хиванинг 2500 йиллиги, «Алпомиш» достони яратилганлигининг 1000 йиллиги, Ўзбекистон қўшиқ байрами тадбирлари, «Офарин» йилнинг энг яхши ижодкори танлови, «Наврўз», «Андижон баҳори» ва «Хумо» ёшлар театрлари фестивалларии, Ўзбекистонда Украина, Тожикистон, Қирғизистон маданияти кунлари ўтказилишида  фаол иштирок этди.

 Муҳаммадали Абдуқундузовнинг миллий театримиз ривожига қўшган ҳиссаси учун муносиб тақдирланган. Ижодкор 1983 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист», 1997 йилда «Ўзбекистон халқ артисти», 1999 йилда «Қорақалпоғистон халқ артисти» фахрий унвонларига, 1997 йилда эса Халқаро Бобур мукофотига сазовор бўлди.

 

Фильмографияси:

2018 йилда “Мехмонхона -2”

2014 йилда “Фарёд 2”

2012 йилда “Хўрланганлар”

2012 йилда “Жагарбандим”

2009 йилда “Тавба”

2008 йилда “Фарёд”

2005 йилда “Нахотки, сен”