Агентлик низоми

 «Ўзбеккино» Миллий агентлиги тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби ҳамда Агентлик раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Агентлик кинематография соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

3. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.

4. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кинематография соҳасида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 16 мартдаги ПФ-3407-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сон ҳамда «Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 июлдаги ПҚ-3880-сон қарорларига мувофиқ амалга оширади.

5. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

6. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

7. Агентлик ва «Қорақалпоқкино» агентлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, қонун ҳужжатларига мувофиқ банкларда миллий ва хорижий валютада ҳисоб рақамларига эга бўлади.

8. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи — «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, қисқартирилган номи — «Ўзбеккино» МА;

б) рус тилида:

тўлиқ номи — Национальное агентство «Узбеккино», қисқартирилган номи — НА «Узбеккино»;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи — National Cinema Agency «Uzbekkino», қисқартирилган номи — NCA «Uzbekkino».

2-боб. Агентликнинг таркибий тузилмаси

9. Агентлик тизимига:

  • Агентлик марказий аппарати;
  •  «Қорақалпоқкино» агентлиги;
  •  «Ўзбекфильм» давлат унитар корхонаси;
  •  «Қорақалпоқфильм» давлат унитар корхонаси;
  •  «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» давлат унитар корхонаси;
  •  «Ёшлар ижодий тажриба студияси» давлат унитар корхонаси;
  • «Мультипликацион фильмлар студияси» давлат унитар корхонаси;
  • «Республика кинофонди» давлат унитар корхонаси;
  • «Алишер Навоий номидаги кино саройи» давлат унитар корхонаси;
  • «Кинематографчилар уйи» давлат унитар корхонаси;
  • «Дўрмон киноижодкорлар уйи» давлат унитар корхонаси;
  •  «Республика кинопрокат маркази» давлат унитар корхонаси;
  •  «Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази» давлат унитар корхонаси.
  • Ўзбекистон киносанъати музейи киради.

3-боб. Агентликнинг вазифалари ва функциялари

1-§. Агентликнинг вазифалари ва функциялари

10. Қуйидагилар Агентликнинг вазифалари ҳисобланади:

  • кино санъатининг миллий маданиятни ривожлантириш, жамият маънавий ҳаётини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда бу соҳани умумбашарий ва миллий қадриятлар уйғунлиги асосида тараққий эттиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;
  • кино санъатида, кино-видео фаолият соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • кинематография соҳасида фаолият кўрсатаётган ташкилотлар, киностудиялар ва ижодий жамоаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • миллий кино санъатининг энг яхши анъаналарини изчил давом эттириш ва бойитиш мақсадида иқтидорли ёш кинематографчиларни тарбиялаш, уларнинг ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш;
  • «Республика кинофонди» давлат унитар корхонаси фаолиятини бугунги кун талаблари негизида ташкил этиш;
  • кинофильмлар яратиш ва уларни намойиш этиш тизимини танловлар ташкил қилиш орқали такомиллаштириш ва қайта техник жиҳозлаш, аҳолига кино-видео хизмат кўрсатиш даражасини ошириш;
  • муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган кино ва видео маҳсулотларини ноқонуний равишда республика ҳудудига олиб киришга, улардан фойдаланиш, ижарага бериш ва тарқатишга қарши зарур чоралар кўриш;
  • импорт ва экспорт қилинадиган кино ва видео маҳсулотларига эксперт баҳоси берилишини амалга ошириш, республика ҳудудида кино ва видеофильмлар кўрсатиш ва улардан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларини белгилаш;
  • кинематография соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллий кино маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш, хорижий кино ишлаб чиқарувчи ташкилот ва киноижодкорлар билан алоқаларни кенгайтириш, миллий кино санъатини халқаро кинофестивалларда намойиш этиш.

11. Агентлик ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) кино санъатида, кино-видеофаолият соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

  • кино соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлайди ҳамда бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилади;
  • кино соҳасига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритади;
  • фильмларни ишлаб чиқариш, дубляж қилиш, уларнинг намойиши ва прокатини ташкил этиш, кўпайтириш ва сотишга оид ягона техник-иқтисодий сиёсатни юритади;
  • Меҳнат фаолиятида ўзининг фидокорона ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён қилган кино соҳаси ходимларини давлат мукофотларига белгиланган тартибда тавсия этади;
  • миллий кино санъатининг юқори сифатга эга бўлиши ва халқаро майдонга чиқиши учун кино соҳасига оид жамоатчилик вакиллари, киноарбоблари, ёзувчилар, рассомлар, бастакорлар, муҳандис-техник ходимлар, спортчилар ва бошқа касб вакилларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиради;
  • ўз ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳал этиш учун шартнома асосида маҳаллий ва хорижий илмий ташкилотларни, уларнинг мутахассислари ва олимларини жалб этади;
  • кино соҳасидаги миллий амалиётга халқаро ва давлатлараро меъёрларни жорий қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
  • республика ҳудудида фильмлар намойиш қилиш, аҳолига сифатли кино хизмати кўрсатиш ва киноқурилмалардан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқади, хусусий прокат тармоғини ривожлантиришга кўмаклашади;

2) кино санъатининг миллий маданиятини ривожлантириш, жамият маънавий ҳаётини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда бу соҳани умумбашарий ва миллий қадриятлар уйғунлиги асосида тараққий эттиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш соҳасида:

  • юртдошларимизнинг мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, илмий ва ижтимоий ислоҳотлардаги иштирокини акс эттирадиган ва дахлдорлик туйғусини шакллантирадиган турли жанр ва мавзуларда фильмлар яратиш ишларини ташкил қилади;
  • фильмларнинг бадиий-ғоявий савиясини юксалтириш чора-тадбирларини амалга оширади, ушбу жараёнга малакали экспертларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб этади;
  • киносанъатининг халқимиз, айниқса, ёшлар тарбияси ва дунёқарашини шакллантиришда тутган муҳим ўрнини инобатга олиб, бугунги ёшлар ҳаёти, уларнинг орзу-интилишлари, ўй-ҳавасларини ифодаловчи, тинчлик, осойишталик, бунёдкорлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат, муҳаббат каби мавзулардаги фильмлар ишлаб чиқарилишини ташкил этади;
  • ўсиб келаётган ёш авлодда ижодий дунёқарашни тарбиялаш ва шакллантириш мақсадида болалар аудиторияси учун мўлжалланган турли йўналишдаги фильмлар ва киножурналларни тайёрлаш ишларини ташкил этади;
  • фильмларни ёшлар орасида кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш чора-тадбирларини белгилайди ва амалга оширади;

3) кинематография соҳасида фаолият кўрсатаётган ташкилотлар, киностудиялар ва ижодий жамоаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасида:

  • хусусий киностудияларга зарур методик ва амалий ёрдам кўрсатади, улар томонидан яратилаётган фильмларнинг техник сифатини оширишга кўмаклашади;
  • фильмлар ишлаб чиқариш ва уларни намойиш этиш тизимини такомиллаштириш чораларини кўради, бунда ижодий жамоалар, киноижодкорлар ва киностудиялар ўртасида фильм яратиш бўйича кинолойиҳалар танловини эълон қилади, киностудиялар лойиҳаларини ўрганиб, уларнинг энг яхшиси асосида фильмларни ишлаб чиқаришга туширади;
  • хусусий киностудиялар томонидан ишлаб чиқарилган фильмларнинг бадиий-ғоявий савиясини ошириш бўйича зарур тавсия ва кўрсатмалар беради;
  • миллий фильмларни жаҳон Интернет ахборот тармоғи орқали кенг тарғиб қилади, онлайн намойишларини ташкил этади ва ушбу масалада тадбиркорлик субъектларига кўмаклашади;

4) миллий кино санъатининг энг яхши анъаналарини изчил давом эттириш ва бойитиш мақсадида иқтидорли ёш киноижодкорларни тарбиялаш, киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида:

  • киноиндустрия соҳасининг, мулкчилик шаклидан қатъий назар кинокомпанияларнинг ижодий-ишлаб чиқариш, техник ва бошқа ходимларини шартнома асосида режиссура, продюсерлик, актёрлик маҳорати, кинооператорлик, анимация ва бошқа йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширади;
  • методик ва ахборот базасини яратиш, яхшилаш, доимий янгилаб бориш, киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича зарур ўқув қўлланмалари ҳамда тавсияларини ишлаб чиқади;
  • киноиндустрия соҳаси ходимларини, улар ишлаётган муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, хорижий кинокомпанияларда қайта тайёрланиши ва уларнинг малакаси оширилишини ташкил этиш ва чет эллик ҳамкорлар билан яқин алоқаларни йўлга қўяди;
  • иқтидорли ёш киноижодкорларнинг ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришга доир турли кўрик-танловлар ўтказади;
  • кино соҳасида иқтидорли ёшлар вакилларини танлов асосида хорижий давлатларга ўқишга юборади;

5) «Республика кинофонди» давлат унитар корхонаси фаолиятини бугунги кун талаблари негизида ташкил этиш соҳасида:

  • яратилган фильмларнинг рақамли форматда, махсус дискларда ва бошқа турдаги манбаларга нусхасини кўчириш мақсадида замонавий технологияларни жорий этиш масалаларини ҳал қилади;
  • ўзбек киноси дурдоналарини энг замонавий техник ускуналар асосида хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда реставрация қилиш, рақамли форматга ўтказиш ишларини амалга оширади;
  • чет давлатлардаги миллий кино маҳсулотларимизни мамлакатимизга келтириш ва сақлаш ишларини амалга оширади;

6) кинофильмлар яратиш ва уларни намойиш этиш тизимини танловлар ташкил этиш орқали такомиллаштириш ва қайта техник жиҳозлаш, аҳолига кино-видеохизмат кўрсатиш даражасини ошириш соҳасида:

  • Давлат буюртмасига биноан киномаҳсулотларни яратиш бўйича очиқ танловлар ташкил этади;
  • Республикада кинопрокат тизимини ривожлантиришга кўмаклашади;
  • кино объектларининг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ва соҳани техник жиҳозлаш дастурини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишда иштирок этади;
  • фильмларни яратиш, намойиш қилиш, шунингдек, Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини янгилаш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилади;
  • биноларга хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга, жиҳозлар ва хўжалик анжомлари, автотранспорт, алоқа воситаси, компьютер жиҳозларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, ташкилий техника, дастурий таъминотларни харид қилиш юзасидан белгиланган тартибда шартномалар тузади;

7) муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган кино ва видео маҳсулотларини ноқонуний равишда республика ҳудудига олиб киришга, улардан фойдаланиш, ижарага бериш ва тарқатишга қарши зарур чоралар кўриш соҳасида:

  • республикамиз ҳудудига олиб кириладиган кино ва видео маҳсулотларни эксперт кўрикдан ўтказади;
  • чет давлатлардан кириб келган маҳсулотларни оммавий намойиш қилиш учун рухсатномалар беради;
  • киномаҳсулотларни ноқонуний тарқалишининг олдини олиш мақсадида тегишли ваколатли органлар билан биргаликда турли тадбирлар ўтказади;

8) импорт ва экспорт қилинадиган кино ва видео маҳсулотларига эксперт баҳоси берилишини амалга ошириш, республика ҳудудида кино ва видеофильмлар кўрсатиш ва улардан техник жиҳатдан фойдаланишнинг қоидаларини белгилаш соҳасида:

  • кино санъатининг методик қўлланмаларини ишлаб чиқади;
  • импорт ва экспорт қилинадиган кино ва видео маҳсулотларни эксперт баҳолаш мақсадида экспертлар гуруҳини шакллантиради;
  • таниқли киноижодкорларни жалб қилган ҳолда «Маҳорат мактаблари», турли семинарлар, тренинглар ташкил қилади;
  • ёш иқтидорли киноижодкорларнинг хорижий етук кинокомпанияларда малака оширишини ташкил қилади;
  • ёш иқтидорли киноижодкорларни танлов асосида хорижий таълим муассасаларида таълим олишлари ва амалиёт ўташлари учун зарур шароитлар яратади;
  • киноижодкорларнинг малакасини ошириш мақсадида хорижий таълим муассасалари билан белгиланган тартибда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўяди;
  • киноижодкорларнинг таълим олишини молиявий қўллаб-қувватлайди;

9) кино соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллий кино маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш, хорижий кино ишлаб чиқарувчи ташкилот ва киноижодкорлар билан алоқаларни кенгайтириш, миллий кино санъатини халқаро кинофестивалларда намойиш этиш соҳасида:

  • хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорликда турли тадбирлар, фестиваллар, кўрик-танловлар ўтказади;
  • хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорликда фильмларни суратга олиш ишларини ташкил қилади, улар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузади;
  • кино соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий фильмларни нуфузли кинофестивалларга олиб чиқиш мақсадида халқаро алоқаларни йўлга қўяди;
  • халқаро киноанжуманлар ва кинофестивалларни ташкил қилади, шу каби тадбирларда фаол иштирок этади, хорижий кино ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ва киноижодкорлар билан мунтазам алоқалар ўрнатади;
  • хорижда «Ўзбек киноси кунлари» тадбирларини ташкил этади, Ўзбекистонда хорижий мамлакатларнинг миллий кино кунларини ўтказади;
  • миллий фильмларимизни яратиш жараёнига хорижий давлатларнинг кино ижодкорлари, техник ходимларини тўғридан тўғри шартнома тузган ҳолда жалб қилади.

2-§. Агентлик марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари

12. Қуйидагилар Агентлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) Агентликка юкланган вазифалар ва топшириқлар Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар билан биргаликда самарали бажарилишини таъминлаш;

2) Агентлик, унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг муҳим муаммолари ва йўналишларини аниқлаш ҳамда муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

3) Агентлик, унинг тизимига кирувчи ташкилотлар самарадорлигини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, республика ва халқаро миқёсдаги ҳамкорлик, фаолият йўналишлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ўз муддатида сифатли тайёрланишини ташкил этиш ва Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлаш, Агентлик низомига амал қилинишини, Бош директор ва Ҳайъат қарорлари Агентликнинг тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан бажарилишини таъминлаш;

5) халқаро алоқаларни ривожлантириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш.

13. Агентликнинг марказий аппарати унга юкланган асосий масалаларни ҳал этиш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) Агентлик ва унинг раҳбариятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;

2) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросини, Агентлик низомига амал қилинишини, Бош директор ва Ҳайъат қарорлари тизим ташкилот ва муассасалар томонидан бажарилишини таъминлайди ва тизимли назоратни амалга оширади;

3) Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этиладиган лойиҳаларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини самарали ташкил этади;

4) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради, назорат қилади ва бошқарувни амалга оширади;

5) Агентликнинг ваколатлари доирасида тезкор бажарилиши лозим бўлган топшириқлар, ташкилий, кадрлар масаласи ҳамда молиявий, хўжалик ва бошқа масалалар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилади;

6) ҳудудларда ягона репертуар сиёсатини амалга ошириш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради ва назорат қилади, шунингдек, аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини таъминлайди;

6) Халқаро ижодий алоқаларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда ва хорижда фестиваллар орқали миллий кино санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш, фестиваллар, конференциялар, кино кунлари ва бошқа анжуманлар ўтказишни ташкил этади;

7) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар ва Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси билан биргаликда истеъдодли ёшларнинг ижодий имкониятларини намоён қилиш, кино соҳаси йўналишида малакали мутахассислар тайёрлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва улар амалга оширилишини назорат қилади;

8) Агентлик ҳаётидаги муҳим саналар, тадбирлар, миллий кино санъатидаги янгиликлар Агентликнинг расмий веб-сайтида ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилишини таъминлайди;

9) Агентликнинг ижодий, ишлаб чиқариш, ўқув, тарғибот ва ташвиқот йўналишларидаги фаолиятини, турдош вазирликлар, идоралар, ижодий уюшмалар, ташкилотлар, фондлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширади;

10) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

11) Агентлик ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларда замонавий ахборот технологияларидан, дастурий маҳсулотлардан ва маълумотларни қайта ишловчи техник воситаларидан, алоқа ва маълумотлар узатиш воситаларидан фойдаланишни ахборот хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ташкил этади;

12) Агентликнинг тизимига кирувчи ташкилотларда меҳнат ва ижро интизомини мустаҳкамлайди ва назорат қилади.

4-боб. Агентлик ва унинг тузилмалари ҳуқуқ ва жавобгарлиги

1-§ Агентликнинг ҳуқуқ ва жавобгарлиги

15. Агентлик ўзининг вазифалари ва функцияларини амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш;
  • Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, зарурат туғилганда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан қўшма қарорлар қабул қилиш;
  • Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятини бошқариш;
  • Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
  • Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистика ахборотини давлат статистика органларидан бепул асосда олиш;
  • Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларнинг давлатга тегишли мол-мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бир бўлимдан бошқа бўлимга белгиланган тартибда бериш;
  • Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари томонидан ўз соҳасида улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда уларни моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;
  • Агентлик ваколатларига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;
  • Агентлик ваколатларига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
  • Ўзбекистоннинг етук киноижодкорлари томонидан яратилган миллий фильмларни сақлаш ҳамда республика ҳудудида ва хорижий мамлакатларда фестиваллар, кино кунларини ўтказиш;
  • хориж кинокомпаниялари томонидан ишлаб чиқарилган фильмларни сотиб олиш ва уларни Ўзбекистонда намойиш қилинишини йўлга қўйиш;
  • Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техник базасини яхшилаш чораларини кўриш;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномалар тузиш, хўжалик алоқалар ўрнатиш;
  • Агентлик тасарруфидаги мол-мулкка нисбатан қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган доирада, ўз фаолиятининг мақсадларига, мулкдорнинг топшириқларига ҳамда мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
  • Ўзбекистонда суратга олинган фильмлар хорижий давлатларда намойиш қилинишини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
  • Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

16. Агентлик:

  • ўзига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлаш учун;
  • Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш учун;
  • Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар ҳамда Агентлик томонидан қабул қилинган қарорларнинг сифати ва улар амалга оширилишга доир якуний натижалар учун;
  • Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, улардаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, чора-тадбирларни амалга ошириш учун жавоб беради.

2-§. Агентлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

17. Агентлик марказий аппарати ўзининг вазифалари ва функцияларини бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлардан Агентлик марказий аппаратида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини сўраб олиш;
  • Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини Агентлик кўриб чиқаётган масалалар юзасидан ахборот ва таҳлилий материаллар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳа тайёрлаш учун белгиланган тартибда жалб қилиш, ушбу мақсадларда эксперт ва ишчи гуруҳлар тузиш;
  • Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлашни талаб этиш, зарур ҳолларда уларни қайта ишлаш учун қайтариш;
  • Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
  • Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарларига Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажаришга алоқадор ва тезкор ҳал этилиши лозим бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
  • қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, Агентлик раҳбарияти топшириқлари Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан бажарилишини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш.
  • Агентлик марказий аппарати қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

18. Агентлик марказий аппарати:

  • Агентлик тасарруфидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
  • Агентлик фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича Агентликнинг марказий аппарати бўлимлари ишини ташкил этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига Агентлик томонидан кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинадиган қарорларни сифатли тайёрлаш;
  • кино соҳасининг ривожланиши бўйича чора-тадбирлар дастури, режаси, «йўл харитаси» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли кино соҳасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ҳамда ҳудудлардаги муаммоли масалалар самарали ҳал этилишини ташкил қилиш;
  • фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.

3-§. Агентлик тизимидаги «Қорақалпоқкино» агентлигининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

19. Агентлик тизимидаги «Қорақалпоқкино» агентлиги ўз вазифалари ва функцияларини бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) давлат ва бошқарув органларининг жойлардаги ҳудудий бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўзининг ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;

2) давлат ва бошқарув органларининг жойлардаги ҳудудий бўлинмаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш.

3) Агентлик ваколатига кирувчи кинематография соҳасидаги муҳим масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича ҳудудий миқёсдаги идоралараро комиссия ва кенгашларни тузиш;

4) кинематография соҳасига доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича Агентликка таклифлар киритиш;

5) аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш фаолият турлари билан шуғулланувчи лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилиш;

6) ҳудудларда хорижий кинокомпаниялар томонидан фильмларни кино ва видеотасвирга олиш ишларига кўмаклашиш.

20.«Қорақалпоқкино» агентлиги:

  • Агентликка юкланган вазифаларни тегишли ҳудудда сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
  •  «Қорақалпоқкино» агентлиги фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларини таъминлаш;
  • Агентликка тақдим этилган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳасини, шунингдек, «Қорақалпоқкино» агентлиги томонидан қабул қилинадиган қарорларни амалга оширишнинг сифати ва якуний натижаларини кўриб чиқиш;
  • ҳудудда аниқланган муаммоларни чуқур ва ҳар томонлама таҳлил этиш, умумлаштирган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасида кино соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • Қорақалпоғистон Республикасида кино соҳанинг ривожланиши бўйича чора-тадбирлар дастури, режаси, «йўл харитаси» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш, муаммоли масалаларни ҳал этиш;
  • фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.

5-боб. Агентлик раҳбариятининг асосий функционал вазифалари

21. Қуйидагилар Агентлик бош директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан мазкур органга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини таъминлаш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини такомиллаштириш концепцияси, комплекс чора-тадбирлар дастурларининг ижро этилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;

4) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятига алоқадор прогноз кўрсаткичларининг таъминланиши бўйича амалий чоралар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, вазирликлар ва идоралар билан Агентлик фаолияти соҳасига тегишли масалаларда ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлислари ва унинг Раёсатида тегишли масалаларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;

7) Агентлик Бош директори ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, уларнинг ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатини белгилаш, Бош директор ўринбосарларининг ва Агентлик фаолиятининг айрим соҳаларини бошқарувчи мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

8) Агентлик фаолиятини режалаштириш, Агентлик бош директорининг ўринбосарлари учун ҳар чорак режасини тасдиқлаш, уларнинг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатиш;

9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ҳамда топшириқларини бажариш ва мониторингини олиб бориш бўйича амалий тизимни яратиш, Агентликда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чоралар кўриш, шунингдек, таркибий бўлинмалар ва Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори билан белгиланган вазифаларни сифатли бажариш бўйича шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

10) Агентлик ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

11) Агентликка кадрларни танлаб олиш ва тайинлаш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шароитларни яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирувчи бўш иш ўринларига, шунингдек, Агентликка ишга қабул қилинувчи бошқа кадрларнинг профессионаллиги, чуқур билимга ва амалий тажрибага, юқори даражадаги ишчанлик, руҳий-маънавий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш;

13) кино соҳасига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқаришни ташкил этиш, уларни «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига қатъий амал қилган ҳолда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш, уларни ишлаб чиқишда Вазирлар Маҳкамасининг Аппаратида иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида лойиҳани ҳимоя қилиш;

14) Агентликнинг қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишдаги фаолиятини «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ ташкил этиш;

15) Агентликка тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар тўлиқ ва атрофлича кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа жиҳатдан синчковлик билан ўрганиш, шунингдек, белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига мувофиқ келишиш (виза қўйиш);

16) Агентлик раҳбарияти ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Mансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорига мувофиқ ташкил этиш ва амалга ошириш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижавийлигини, хизмат сафари сарф-харажатларига ажратилаётган маблағнинг мақсадли ва оқилона ишлатилишини таъминлаш;

17) Бош директор ўринбосарлари ва таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини Агентликнинг йиғилишларида эшитиш, натижалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;

18) Агентлик ходимларининг рағбатлантирилиши ва уларни интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, Бош директор ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш, жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолишининг мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;

19) «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишларини таъминлаш;

20) Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, қонунчилик амалиётини такомиллаштириш бўйича чоралар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан коррупцияни аниқлаш, таҳлил қилиш, унинг сабаблари ва шароитларини бартараф этиш;

Агентлик таркибий бўлинмалари ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш;

22) «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш;

23) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг шахсий, шунингдек, сайёр қабулларини ташкил қилишни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

24) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда атрофлича ўрганиб чиқилишида Агентлик ходимлари ва раҳбариятининг фаол қатнашишини таъминлаш;

25) Агентликка тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар тўлиқ ҳамда атрофлича кўриб чиқилишини таъминлаш, улар молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

26) давлат сирларига алоқадор, шунингдек, бошқа махфий ахборотлар билан ишлаганда қонунчилик талабларига риоя этиш.

22. Агентлик бош директори ўринбосарларининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) тегишли буйруқ асосида Агентлик бош директорининг вақтинча йўқлигида унинг вазифаларини бажариш;

3) мутасаддилигидаги Агентлик таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, ходимлар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш концепцияси, комплекс дастурлар ва чора-тадбирларни ўзи назорат қилаётган йўналиш бўйича танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

5) мутасаддилигидаги йўналишда прогноз кўрсаткичларини мутлақ таъминлаш бўйича чоралар кўриш, бўлимлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш бўйича уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

6) мутасаддилигидаги таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чорак учун режасини тасдиқлаш, режанинг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатиш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ҳамда топшириқларини бажариш ва мониторингини олиб бориш бўйича мутасаддилик қиладиган таркибий-амалий тизимни яратиш, Агентликда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чоралар кўриш, шунингдек, таркибий бўлинмалар ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар, Агентлик тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори билан белгиланган вазифалар сифатли бажариши бўйича шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

8) Агентлик ҳайъати қарорлари, Агентлик бош директорининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;

9) мутасаддилигидаги таркибий бўлинмаларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва кадрлар захирасини шакллантириш бўйича Агентлик бош директорига таклифлар киритиш;

10) мутасаддилигидаги таркибий бўлинмаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш, уларни Вазирлар Маҳкамасига «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига қатъий амал қилган ҳолда ўз вақтида Агентлик бош директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритишга тайёрлаш, шунингдек, Бош директор топшириғига биноан лойиҳани ишлаб чиқишда Вазирлар Маҳкамасининг Аппаратида иштирок этиш;

11) Агентликка тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар тўлиқ ҳамда атрофлича кўриб чиқилишини таъминлаш, улар молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Mансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-2142-сон қарори ва 2017 йил 3 августдаги «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3170-сон қарорига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафари сарф-харажатларига ажратилаётган маблағнинг мақсадли ва оқилона ишлатилишини таъминлаш;

13) мутасаддилигидаги таркибий бўлимлар масъул ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини Агентликнинг йиғилишларида эшитиш, натижалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;

14) Агентликнинг фаолияти соҳасини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик бош директорига киритиш;

15) мутасаддилигидаги таркибий бўлимлар ходимларининг рағбатлантирилиши ва уларга интизомий жазо бериш масалалари, шунингдек, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолишининг мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш, уларнинг функционал вазифаларини бажаришдаги шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш бўйича Агентлик бош директорига таклифлар киритиш;

16) «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш;

17) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, қонунчиликка бўйсуниш амалиётини такомиллаштириш бўйича чоралар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан коррупцияни аниқлаш, таҳлил қилиш, сабаблари ва шароитларини бартараф этиш;

18) давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифатини ошириш, очиқлигини таъминлаш бўйича Агентлик бош директорига таклифлар киритиш;

19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилиш, шунингдек, сайёр қабулларни ташкил этишни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда атрофлича ўрганиб чиқилишида фаол иштирок этиш;

21) давлат сирларига алоқадор, шунингдек, бошқа махфий ахборотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этиш.

23. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) таркибий бўлимларга бевосита раҳбарлик қилиш, мазкур бўлимларга юкланган вазифа ва функцияларни бажариш;

3) ўзининг ваколати доирасида Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларни назорат қилиш;

4) белгиланган прогноз кўрсаткичларининг таъминланишини тизимли таҳлил қилиш ва белгиланган кўрсаткичларни таркибий бўлинмалар ва Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан мутлақ таъминланиши учун қўшимча чоралар кўриш бўйича Агентлик раҳбариятига таклиф киритиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ҳамда топшириқларини бажариш ва мониторингини олиб бориш бўйича амалий тизимни яратиш, бўлинмалардаги ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чоралар кўриш, шунингдек, таркибий бўлинмалар ва Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар, Агентлик тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳужжатларнинг ва топшириқларнинг самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори билан белгиланган вазифаларни сифатли бажариши бўйича шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

6) Агентликнинг йиғилишлари қарорлари, Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;

7) таркибий бўлимлар учун ҳар чораклик режаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш учун киритиш, унда белгиланган мақсад ва вазифалар ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

8) таркибий бўлимларга юклатилган вазифалар назоратини амалга ошириш, Агентлик тизимидаги ташкилотларга амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

9) Агентлик таркибий бўлимларининг фаолиятига доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

10) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар бўйича кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича таклифларни киритиш, уларнинг юқори даражадаги ахлоқий фазилатларини кафолатли таъминлаш, касб малакасини ошириш, раҳбарлик қилинадиган таркибий бўлимларда кадрлар захирасини шакллантиришда иштирок этиш;

11) фаолият соҳасига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш, таркибий бўлимларда ишлаб чиқилган ҳужжатларни Агентлик бош директорига «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига қатъий амал қилган ҳолда киритилишини таъминлаш;

12) Агентликка тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларни тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказиш.

24. Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарларининг асосий функционал вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек, Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятига алоқадор прогноз кўрсаткичларининг сўзсиз таъминланиши бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини бажариш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чоралар кўриш, шунингдек, Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори билан белгиланган вазифаларни сифатли бажариши бўйича шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

5) Агентликнинг ҳайъат йиғилишлари қарорлари, Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;

6) Агентлик фаолияти доирасига кирувчи масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилиш;

7) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятини режалаштиришни ташкил қилиш, ҳар чорак иш режаларини тасдиқлаш ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш;

8) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларга ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, кадрлар захирасини шакллантириш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

9) Агентлик раҳбарияти номенклатурасига кирувчи, шунингдек, Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан ишга қабул қилинадиган бошқа лавозимларга тавсия этиладиган ходимларнинг профессионаллиги, ваколатлилиги, амалий тажрибага эгалиги, ишбилармонлик ва ахлоқий-маънавий сифатларининг юқорилилиги кафолатини таъминлаш;

10) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини интизомий жавобгарликка тортиш ва рағбатлантириш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши масалаларини кўриб чиқиш, шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

11) Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилинишини таъминлаш;

12) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Агентлик тизимида вужудга келиши мумкин бўлган порахўрлик ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора тадбирларни қўллаш, шу билан бирга, уларнинг содир бўлишига замин яратувчи сабабларни ўрганиш ва уларга барҳам бериш бўйича зарурий ишларни амал ошириш;

13) прогноздаги режалар кўрсаткичларининг қай даражада амалга оширилаётганлигини тизимли равишда таҳлил қилиш ва қўйилган вазифаларнинг Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан тўлақонли бажарилишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора тадбирларни татбиқ этиш бўйича Агентлик бош директори ўринбосарларига таклифлар киритиш;

14) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари фаолияти самарадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини доимий тарзда эшитиб бориш ҳамда якунлар бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириш;

15) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатилиши сифатини яхшилашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиш;

16) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилиш, шунингдек, сайёр қабулларини ташкил этишни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

17) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда атрофлича ўрганиб чиқилишида фаол иштирок этиш;

18) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларига мукофот пули, ойлик маошига қўшимча устама ҳақ қўшиб бериш, моддий ёрдам кўрсатиш орқали рағбатлантириш ҳамда Агентлик раҳбариятига ходимларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича таклифлар киритиш;

19) давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлардан иборат маълумотларнинг ҳимоя этилишини таъминлаш.

6-боб. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги

25. Агентлик бош директори:

1) Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган Агентликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ўзининг функционал вазифаларини сифатли амалга ошириш учун шахсан масъул ҳисобланади.

26. Агентлик бош директори ўринбосарлари:

1) мутасаддилигидаги таркибий бўлинмаларга Агентлик томонидан юклатилган вазифаларнинг бажарилиши;

2) ўзига тааллуқли масалалар бўйича ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган Агентликнинг соҳалари бўйича жавобгарлик;

3) ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.

27. Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлимлари раҳбарлари:

1) тегишли таркибий бўлимларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш;

2) ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган Агентлик марказий аппарати жавобгарлик соҳалари бўйича мажбуриятлар;

3) мазкур Низомнинг 22-бандида назарда тутилган функционал вазифаларнинг сифатли бажарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.

28. Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарлари:

1) тизим ташкилотларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган функционал вазифаларнинг сифатли бажарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.

7-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш

1-§. Агентлик раҳбарияти

29. Агентликни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Бош директор бошқаради.

30. Бош директорнинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

31. Бош директор ўз мақомига, маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизматидан фойдаланиш шарт-шароитларига кўра — вазирга, бош директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари — тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарига тенглаштирилади.

31. Агентлик бош директори бўлмаган вақтда унинг ваколатлари ўринбосарлари ўртасида тақсимланадиган мажбуриятларга мувофиқ амалга оширилади.

Агентликнинг таркибий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари раҳбарлари Бош директор томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

2-§ Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар тизим ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби

33. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалар ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш таркибий бўлинмалар раҳбарлари томонидан амалга оширилади.

34. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалар ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш жараёнида:

1) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларга топшириқларни етказиб, уларнинг ижросини назорат қилади;

2) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларга улар фаолиятига оид сўровларни йўналтиради ва уларнинг ижросини назорат қилади;

3) текширишлар олиб бориш баробарида Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолияти тажрибасини умумлаштириб, соҳани такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

4) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолияти натижалари бўйича статистик маълумотлар, ахборот ва ҳисобот материалларини ўрганиш ишларини ташкил этади;

5) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади;

6) Агентлик ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар иш режаларини таҳлил қилади ҳамда уларнинг фаолиятини режалаштиришни янада такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида қатнашишини таъминлайди.

35. Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши жараёнида ўз навбатида:

1) Агентлик раҳбариятига у томонидан берилган топшириқларнинг бажарилганлиги ҳақида ҳисобот беради;

2) белгиланган иш фаолияти доирасидаги қонунчиликнинг амалга оширилиши натижалари тўғрисида марказий аппаратга маълумот бериб боради;

3) текшириш ва ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларга барҳам бериш бўйича марказий аппаратга ахборот бериб боради;

4) ўз ишлари натижалари ҳақида Агентликнинг марказий аппаратига белгиланган муддат ва тартибда ҳисобот беради;

6) ваколатли давлат ташкилотлари томонидан ўтказилган текширишлар натижалари ҳақида маълумот беради.

36. Агентлик марказий аппаратининг тизим ташкилотлари ўртасидаги ўзаро муносабатлари жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Бош директорнинг топшириғига асосан унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Келишмовчиликлар ҳал бўлмаган тақдирда, ушбу масала бўйича тегишли қарор бевосита Бош директор томонидан қабул қилинади.

3-§. Агентликнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби

37. Агентлик ўз фаолияти давомида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боради.

39. Агентлик фаолияти юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қиладиган комплекс раҳбари ва Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментига ахборот бериб боради.

4-§. Агентликнинг ҳайъати ва бошқа коллегиал органлари

40. Агентликда унинг асосий фаолият йўналишларини мувофиқлаштирадиган бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, тасарруфидаги ташкилотларнинг раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Агентлик бош директорининг тақдимига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

41. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

  • давлат бошқаруви органлари фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
  • Агентлик таркибий бўлинмалари ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари тизимли асосда эшитиб борилишини ташкил этиш, қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
  • Агентлик фаолиятига оид ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга ошириш самарадорлигини ҳар чоракда ва тизимли кўриб чиқиш;
  • ҳайъатнинг кенгайтирилган кўчма йиғилишларини ўтказиш, Агентлик фаолияти соҳаси долзарб масалаларининг жойларда муҳокама этилишини таъминлаш;
  • Агентлик марказий аппарати ва унинг тизимидаги лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
  • Агентлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масаласини кўриб чиқиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда шахсий жавобгарлигини ошириш;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига киритиладиган ва Агентлик масъул ижро этувчи орган ҳисобланган қонун лойиҳалари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш.
  • Ҳайъат Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органи ваколатига кирадиган ва коллегиал муҳокама этишни талаб қиладиган ҳар қандай масалани кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

42. Ҳайъат мажлисларига бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Агентлик ваколатларига кирувчи масалаларга алоқадор бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.

Мажлисда Ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи ҳозир бўлганда Ҳайъат мажлиси ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

43. Ҳайъат томонидан қабул қилинган қарорлар Агентлик бош директорининг буйруқлари билан амалга оширилади.

44. Агентлик бош директори ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда Бош директор мустақил равишда қарор қабул қилади, бунда юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига хабар қилинади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрларини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига маълум қилишлари мумкин.

45. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.

46. Агентликда таркиби продюсерлар, адиблар, тарихчилар, кинооператорлар, режиссёрлар, кинопрокатчилар, кинотанқидчилар, психологлар, кинематография соҳасидаги нодавлат ташкилотлар вакиллари ва бошқа мутахассислардан иборат Бадиий кенгаш тузилади.

Бадиий кенгаш таркиби Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Агентлик томонидан тасдиқланади. Унинг таркибига Кенгаш томонидан қабул қилинадиган қарорлардан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлган шахсларнинг киришига ва уларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.

Бадиий кенгаш ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низом асосида амалга оширади.

8-боб. Агентлик фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи кўрсаткичлари

47. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги доимий равишда баҳолаб борилади.

48. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва самарадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланган мезонлар ва иш индикаторига асосан амалга оширилади.

49. Баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:

Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш ва Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини такомиллаштириш.

50. Агентлик фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш методикаси ва тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.

9-боб. Агентликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш

51. Агентлик ва унинг тасарруфидаги ташкилотларни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Агентлик ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

52. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ва бошқа тўловлардан иборат бўлади.

Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, ойлик устамалар ва рағбатлантириш тўловлари Агентлик бош директори томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.

53. Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган иш ҳақи фонди, бюджетдан ташқари жамғармалар ва бошқа маблағлар Агентлик ходимларига иш ҳақи тўлаш ва моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.

10-боб. Агентликнинг Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси тегишли таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида ҳисобот бериши

54. Агентлик раҳбарияти Агентлик фаолияти тўғрисида тизимли равишда Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида ҳисобот беради.

55. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Агентликка юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича Агентлик раҳбарияти фаолиятининг доимий мониторингини олиб борадилар ва Агентлик фаолияти самарадорлигига холис баҳо берадилар.

56. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.

11-боб. Якунловчи қоида

57. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

:
0.03 mb.

Агентлик низоми

Юклаб олиш