• Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий фильм суратга олинмоқда
29.07.2020

Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий фильм суратга олинмоқда

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан “New sight media” ижодий студияси томонидан шоир, драматург, давлат ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон ва шоира Зулфияхоним ҳаёти ва ижодига бағишланган  “Муҳаббат баҳори” номли бадиий фильм суратга олинмоқда.

Унда асосан, Ҳамид Олимжон ва Зулфияхонимнинг болалик даври, ижодий фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Фильм 1920-1944 йиллар воқеликларини ўз ичига олган. Фильмнинг суратга олиш ишлари жорий йилнинг ноябрь ойида тугалланиши режалаштирилган бўлиб, шоир Ҳамид Олимжон таваллудининг 111 йиллиги муносабати билан декабрь ойида премьера бўлиши кутилмоқда.  Фильмнинг суратга олиш ишлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятлари ҳамда Қўқон шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Режиссёр Иброҳим Расулов, сценарий муаллифлари Микоил Сулаймонов ва Зулфия Қуролбой қизи, постановкачи-оператор Талъат Мансуров. Фильмда ролларни Ҳамза Ҳасанов (Ҳамид Олимжон), Шаҳноза Ҳожимуродова (Зулфия), Шоҳида Исмоилова, Абдурайим Абдуваҳобов, Меҳриддин Раҳматов ва кўплаб вилоят театрларининг моҳир актёрлари ижро этишган.

- “Муҳаббат баҳори” фильмида Ҳамид Олимжон ва шоира Зулфияхонимнинг бир-бирига садоқати, уларнинг адабиётга қўшган ҳиссаси, Ҳамид Олимжоннинг арбоблик ишлари ҳақида сўз юритилади.  Фильмнинг суратга олиш ишлари юртимизнинг турли ҳудудларида бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Ҳамид Олимжон яшаган ҳовлида ҳам суратга олиш ишлари бўлиб ўтиши режалаштирилган, - дейди фильм режиссёри.

 

 

Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...