• Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • Ақшлик Хорижий, Америка-ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм “Ўзбеккино” МА раҳбари билан учрашди.
22.12.2019

Ақшлик Хорижий, Америка-ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм “Ўзбеккино” МА раҳбари билан учрашди

Бугун 22 декабрь Ўзбекистоннинг ижтимоий сиёсий ҳаётида энг муҳим кун яъни 2019 йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаси ─ Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман/шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Мамлакатимизда бўлиб ўтаётган парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш мақсадида кўплаб чет эллик меҳмонлар, журналистлар ва блогерлар ташриф буюришган. 
Ана шундай кузатувчилардан бири АҚШлик хорижий (халқаро кузатувчи), Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов билан учрашди. Суҳбат чоғида Кэролин Лэмм аввал ҳам Ўзбекистонда бу каби сайловларда кузатувчи сифатида қатнашгани, аммо бу галги сайлов жараёнлари жуда қизғин ва ҳар жиҳатдан юқори савияда ташкил этилганини таъкидлади. 
“- Юртингиздаги ўтказилаётган сайловларда “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар!“ шиори остидаги тарғибот тадбирлари ҳам муҳим аҳамият касб этган. Бу янгича қарашдир. Асосийси халқ бефарқ эмас. Ўзбеккино” Миллий агентлиги биносида ташкил этилган сайлов участкасида сайловчиларнинг қадами узилмаётганлиги ҳам фикримнинг далилидир” - деди халқаро кузатувчи. 
Шундан сўнг суҳбат АҚШ ва Ўзбекистонлик киноижодкорлар билан келажакда қилинадиган ҳамкорлик масаласига кўчди. 
“- Биз АҚШлик киноижодкорлар билан албатта ҳамкорликда фильмлар ишлаш ниятидамиз. Бунинг учун юртбошимиз томонидан бизга улкан имкониятлар яратиб берилмоқда. АҚШлик кино усталари томонидан суратга олинган фильмларни ўзбек халқи севиб томоша қилади. Биз таклиф этадиган лойиҳаларимиз албатта АҚШлик ҳамкасбларимиз учун ҳам қизиқарли бўлишига ишонаман.” – деди “Ўзбеккино” МА Бош директори Фирдавс Абдухолиқов. Учрашув сўнггида Фирдавс Абдухолиқов ўзи муаллифлигида чоп этилган “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” деб номланган 10 жилдлик  асарларини (китобларини) совға сифатида тақдим этди. 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм 2018 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан АҚШ – Ўзбекистон савдо муносабатларини мустаҳкамлашдаги ва кўплаб ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишдаги катта хизматлари учун “Дўстлик” ордени билан мукофотланган эди.

Бошқа янгиликлар
05.08.2020 Бухорода замонавий кинотеатрлар очилади

Бухоро шаҳрининг 6-мавзесида барпо этилаётган савдо марказида ҳар бири 75 ўринли, 2 та залдан иборат...

04.08.2020 “Ўзбеккино”да Бутунроссия давлат кинематография институтига ҳужжат топширган абитуриентлар билан онлайн имтиҳоннинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди

 “Ўзбеккино” миллий агентлигида Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)да таҳсил олишни и...

30.07.2020 Тошкент шаҳрида 7 та залдан иборат замонавий кинотеатр қурилмоқда

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги янги “Riviera” номли савдо-кўнгилочар марказининг 3 қаватида 7 та...