“Қари билганни — Пари билмас” эртак

Сценарий муаллифи: Р.Жабборов

Постановкачи режиссёр: Н.Салом

Постановкачи рассом: Б.Салом

Бастакор: В.Барамиков

Рассом-аниматорлар: А.Евстигнеев, Б.Салом, А.Семенченко

Ўзбек халқ эртаги асосида яратилган мазкур фильм ёши улуғ зотлардан кўп донолик сирларини ўрганишга қаратилиб, ақлсиз шаҳзода шоҳнинг дардига дармон бўладиган гиёҳни топиш мақсадида ўзининг донолигига ишониб йўлга тушади. Лекин шоҳ унга ҳамроҳ сифатида ўзининг ақлли ёрдамчисини шерик қилади. Подшоҳнинг ёрдамчиси бу гиёҳни излаб топишда ақлни ишлатган ҳолда донолик билан иш кўриш лозимлигини айтади. Лекин шаҳзоданинг қаршилигига қарамай, у ўзи билан аравага доно отасини ҳамроҳ қилади. Шаҳзода ақлсизлиги сабабли кўп тўсиқларга учрайди. Аммо уни ёрдамчиси доно отанинг маслаҳатларига қулоқ тутиб, барча қийинчиликдан қутқаради ва гиёҳни топишга эришади. Қиссадан ҳисса қари инсон билган  сирларни шаҳзода бўлса-да билмаслиги ва доимо улуғ зотлар маслаҳатлари ёрдамида иш юритиш лозимлиги билдирилади.

“Futurist” animation studio, 2016 йил

Фильмдан кадрлар