Бадиий кенгаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига биноан Бадиий кенгаш доимий равишда фаолият юритувчи жамоавий орган бўлиб, давлат ижтимоий грантлари асосида кино ишлаб чиқариш масалаларини кўриб чиқиш, танлаш ва хулосалар бериш ваколатига эга.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бадиий кенгашининг таркиби продюсерлар, ёзувчилар, тарихчилар, кино операторлари, режиссёрлар, кино тарқатувчилар, кино танқидчилар, психологлар, кинематография соҳасидаги нодавлат ташкилотларининг вакиллари ва бошқа мутахассислардан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан тасдиқланади.