Турғун Азизов

Туғилган йили
1933
Ихтисослиги
Актёр

Таржимаи ҳол

Турғун Азизов 1934 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У 1953 йили ўрта мактабни тугатиб, А.Н.Островский номидаги Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтининг драма ва кино факультетига ўқишга кирган. У талабалик йилларидаёқ Шиллернинг “Севги ва маккорлик” пьесасида Фердинанд ролини ижро этган. Кейинчалик  устози Тошхўжа Хўжаев таклифига биноан Ҳамза номидаги Ўзбекистон миллий академик театрига ишга киради ва бу масканда 50 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 1980 йилдан  асосий фаолиятидан узилмаган ҳолда Ўзбекистон маданият институтида талабаларга санъат сирларини ўргатиб келмоқда.

Унвонлари:

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1967)

Ўзбекистон Халқ артисти (1974)

Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти лауреати (1977)

Меҳнат шуҳрати ордени (2001)

 

Фильмографияси:

2010 йилда “Жизнь после смерти” / “Қабрдан қайтган умр”

1983 йилда Пароль – “Отель Регина”

1983 йилда “Непобедимый”

1982 йилда “Огненные дороги” / “Оловли йўллар”

1981 йилда “Радуга семи надежд”

1980 йилда “Ленинградцы – дети мои”

1977 йилда “Это было в Коканде”