"Биринчи август"

Режиссёр: Aбдувоҳид Ғаниев

Сценарист: Олимжон Давлатов

Оператор: Иззатилла Лутфуллаева

Бастакор: Серж Маршел

Актёрлар: Йигитали Мамажонов, Феруза Юсупова, Тоҳир Саидов, Райҳон Уласенова, Собир Отажонов, Муяссар Бердиқулова

Жанр: Драма

"OLOV-NUR-MEDIA" МЧЖ томонидан суратга олинган.

Мазмуни:

Картина таълимдаги қинғирликлар, коррупция ҳақида суратга олинган илк фильм бўлиб, унда талабанинг олий таълим муассасаси даргоҳига қўйган биринчи қадамидаёқ кўзбўямачилик ва адолатсизлик манзарасини кўриши, бунинг таъсири туфайли келгуси ҳаётида "қуш уясида кўрганини қилади" қабилида иш тутиши мумкинлиги кўрсатиб берилади. Биз кундалик ҳаётимизда "Тест синовлари ўйин бўлди" каби гапларни кўп эшитамиз, "паравоз", "бункер", "танка" каби жаргонлар эса анча оммалашган. Фильмда бу каби оғизда айтиладиган, аммо кўпчилик ҳеч качон кўрмайдиган воқеалар кинотасвирга кўчади. "Биринчи август"да олий ўқув юртларига кириш вактидаги тест жараёнларининг қай даражада "ўйин" бўлиши ва бу қинғирликлар тепасида турган одамлар фош килинади. Фильмда коррупция аралашмаган сюжет линияси хам бор. Бу бош қаҳрамонлар Йигитали Мамажонов ва Феруза Юсупова ўртасидаги муҳаббат фасли. Ва бу муҳаббат жуфтлиги сизни атрофида қанчалик разолат, иккиюзламачилик бўлмасин, инсон қалби доимо меҳрга ташна бўлишини ёдингизга солиб туради.

Фильмдан кадрлар