"Болалик синовлари"

Режиссёр: Ҳамидулла Ҳасанов

Сценарий муаллифи: Маҳмуд Тўйчиев, Сайёра Холмирзаева, Ҳамидулла Ҳасанов

Оператор: Бахтиёр Раҳмонов, Хайрулла Ҳасанов

Бастакор: Сардор Эргашев

Ролларда: Фарҳод Абдуллаев, Абдуфатҳулла Хидоев, Нурмуҳаммад Иброҳимжонов, Жасур Усмонов, Фирдавс Неъматжонов, Бунёд Бахтиёров, Толиб Мўминов, Боир Холмирзаев, Юлдуз Ҳамидова, Дилором Эгамбердиева

Жанр: Эртак
Мазмуни:

Фильм сценарийсига атоқли адиб Ш. Холмирзаевнинг “Банди бургут”, “Омон овчининг ўлими”, “Оқтош” ва “Чиллак ўйини” номли ҳикоялари асос қилиб олинган. Унда балоғат остонасида турган ўсмирларнинг феъл-атворлари шаклланишида муҳим роль ўйнайдиган воқеа-ҳодисалар тасвирланади. Шаҳардан кўчиб келган оила фарзанди Йўлдош тоғлик қишлоқ болалари Бўри, Тўрақул, Содиқ ва бошқалар билан қийналиб бўлса-да дўстлашиб кетади. Киноасарда ушбу дўстларнинг биргаликда кечирган воқеалари қизиқарли, таъсирчан акс эттирилган. Мазкур фильм нафақат ўзбек болалари, балки бутун дунё ёшлари учун муҳим бўлган мавзу – дўстлик, садоқат, эрк, озодликни тараннум этадиган, теварак-атроф, Она табиат, ҳайвонот дунёсига меҳр билан муносабатда бўлиш кераклиги ҳақида ҳикоя қилади.