“Чархпалак -3” ҳикоя

Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК.

“Камалак”  

Сценарий муаллифи: Д.Власов.

Режиссёр ва рассом: Ф.Матигуллина.

Бастакор: М.Ҳусанов.

Фильмда икки қуёнча осмонда рангли суратни кўриб қолиб, бу ҳодисанинг сирини англашга уринишади.  Улар аввал Бойўғлини олдига бориб, сўнг кўрсичқон ва қизилиштондан сўрайдилар. Улар осмонда товланиб турган бу ажойиб нарса нима эканлигини ўзлари билганча айтиб берадилар. Фильмнинг сўнгги саҳналарида Қуёнчалар ранг-баранг бу тасвирнинг қандай пайдо бўлишини билиб оладилар.

“Совға”

Сценарий муаллифи: А.Муҳаммедов.

Режиссёр: М.Маҳмудов.

Рассомлар: А.Ҳазратов, Н.Раҳмонқулов.

Бастакор: С.Абсалямов.

Фильм сюжетига кулгили бир воқеа асос қилиб олинган. Кунларнинг бирида почтальон Қарға Қуёнга холасидан совға келганини маълум қилади. Кутилмаганда холасидан қанақа совға келганига қизиққан қуён дарҳол қўлга тушади. Унга аввал Айиқ, кейин Бўри ва Тулки ҳамроҳ бўлишади. Алоқа бўлимига бориб совғани очиб қарашса унда бир дона каттакон сабзи турган бўлади.

“Айпад”

Сценарий муаллифи: Ш.Болтабоев.

Режиссёр ва рассом: С.Силка.

Бастакор: М.Ҳусанов.

Фильмда Моҳир исмли болага ота-онаси “Айпад” планшетини совға қилишади. Шу кундан бошлаб Моҳир ҳамма нарсани унутади. Яъни дарсга бормайди, ўртоқларига қўшилмайди, ҳатто ейиш-ичишни ҳам эсдан чиқаради. Ўзига хос тарбиявий аҳамиятга эга ушбу фильм томошабинда ажойиб таассурот қолдиради.

 

Фильмдан кадрлар