Танловлар

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 майдаги 3016-сонли Қарорига мувофиқ танлов асосида энг яхши ижодий ишлар бўйича саралаш тадбирини ўтказмоқда.

Танлов учун таклифларни бериш тартиби:

  • ўз ижодий ишингизни эълонда кўрсатилган манзилга муҳрланган хатжилдда юборишингиз керак;

  • унда шартномани бажариш учун зарур бўлган техникавий, молиявий, моддий, инсоний ва бошқа манбалар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак;

  • хатжилд танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул шахсга қабул қилинган сана ва вақти белгиланган ҳамда топширувчининг имзоси қўйилган ҳолда берилади;

  • таклиф билан бир қаторда иштирокчилар эскиз, расм, чизма, фотосурат ва бошқа тасвирлар, намуналар, давлат харидлари буюми саналган моллар намуналарини тақдим этишлари мумкин;

  • танлов иштирокчиси битта лотга битта таклифни тақдим этиш ҳуқуқига эга;

  • танлов иштирокчиси тақдим этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларнинг асл нусхада эканлиги ва тўғрилиги учун жавобгардир;

  • танлов иштирокчиси бундай таклифларни бериш муддати тугагунига қадар берган таклифидан воз кечиш ёки унга ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга.

«Маърифатга бахшида умр»

«Маърифатга бахшида умр» номли ҳужжатли фильмни яратиш.

Давомийлиги –26 фойдали дақиқа

Мукофоти 284 144 287 сўм 

Бошланиши 13.03.2020

Якунланиши  23.03.2020

«Хазина ортидан»

«Хазина ортидан» номли кўп қисмли сериал ва 90 дақиқали бадиий фильм яратиш

Мукофоти 370 000 000 сўм 

Бошланиши 13.03.2020

Якунланиши  23.03.2020

«АЛЛА»

«АЛЛА» номли қисқа метражли бадиий фильмни рус тилига сухандон матни услуби бўйича овозлаштириш 


Мукофоти 18 592 973 сўм 

Бошланиши 13.03.2020

Якунланиши  23.03.2020

«Ой шуъласида»

«Ой шуъласида» номли қисқа метражли тарихий-бадиий фильмни яратиш.   Давомийлиги – 25 фойдали дақиқа


Мукофоти 402 287 487 сўм 

Бошланиши 13.03.2020

Якунланиши  23.03.2020