"Дадам бетоб"

Режиссёр: Зулфиқор Мусоқов

Сценарий муаллифи: Зулфиқор Мусоқов

Оператор: Азизбек Арзиқулов

Бастакор: Мария Мусоқова

Ролларда: Феруза Саидова, Фарҳод Абдуллаев, Баҳриддин Абдуллаев, Юлдуз Ражабова, Ғофуржон Исохонов

Жанр: драма

Мазмуни:

Азиза қишлоқдаги ўз уйида севимли эри ва болалари билан хотиржам ва бахтли яшар эди. Эри Азимжоннинг инсульт бўлиши бу бахтли ҳаётни бир зумда пароканда қилади. Турмуш ўртоғини даволатиш мақсадида Азиза эрининг машинасида ўғли билан Тошкентга йўл олади. У ерда киракашлик қилиб, пул топишга киришади. Йўлда турли хил феъл-атворли йўловчиларни учратавериб, ҳайрон қолади. Айниқса, охирги учрашув она ва бола учун ўта хавфли кечади. Фильм йўлда ҳаракатланиш вақтида юзага келиши мумкин бўлган воқеаларга асосланган бўлиб, халқимизга хос ҳазилларни ўз ичига олади. Фильм якунида барча воқеалар яхшилик билан тугайди.