"Доира сирлари"

Сценарий муаллифи: К.Холмуродов.

Режиссёр: А.Боқиев.

Оператор: Ш.Қодиров.

Дунёда ўзбек доирасининг сирли оҳанги тингламаган, унинг зарбларига мафтун бўлмаган халқ топилмаса керак. Ташқи кўриниши бир қарашда мураккаб туюлмаган ушбу зарбли мусиқа асбоби ўзининг бетакрор оҳанги, зарб усуллари билан ҳар қандай тингловчини ўзига жалб эта олади. Шу боис ҳам бу соз оҳангларини тинглаган қалблар доиранинг оҳангларига ошуфта бўладилар. Мазкур фильмда доиранинг ўзбек мусиқа санъатидаги тутган ўрни, миллий қадриятларимизнинг кенг тарғиб этишга қўшаётган ҳиссаси тўғрисида фикр юритилади.