Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2013 йил 7 ноябрь куни “Ўзбеккино” Миллий агентлигида унинг тузилмасига кирувчи ташкилотларда 2013 йилнинг дастлабки 9 ойи давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда жорий йилнинг чораги ва 2014 йилнинг чорагида бажарилиши керак бўлган асосий вазифаларга бағишланган мажлис бўлиб ўтди.

Ушбу масалалар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 октябрда бўлиб ўтган “2013 йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2013 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари бажарилишини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги мажлис баёнида белгилаб берилган вазифалар юзасидан агентлик бош директори Жаҳонгир Қосимов маъруза қилди.

Маърузада кейинги 5-6 ой мобайнида “Ўзбеккино” Миллий агентлигида миллий кинематографияни ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган тўлиқ, қисқа, хужжатли ва анимацион фильмларнинг бадиий-ғоявий савиясини ошириш борасида жиддий ишлар қилинаётгани қайд этилди.

Шу билан бирга ишни ташкил қилиш ва ишлаб чиқариш жараёнида камчиликлар ҳам мавжудлиги, баъзи ҳужжатли ва бадиий фильмларни, айниқса, “Ўзбекфильм” киностудияси ва “Ўзкинохроника” ҳужжатли фильмлар студиясида ишлаб чиқарилаётган анимацион фильмларни тайёрлаш мавжуд иш жадвалидан ортда қолаётгани танқид қилинди. Ушбу муаммонинг субъектив сабаблари билан бир қаторда объектив сабаблари ҳам мавжудлиги, юксак тажрибали мультипликаторлар етишмаслиги, уларни тайёрлаш учун зудлик билан махсус малака ошириш курсларини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

Шу билан бирга ишлаб чиқарилаётган фильмларнинг республика бўйича прокати жиддий муаммолигича қолаётгани, агентликнинг аксарият вилоят бўлимларида ҳалигача боқимандалик кайфияти мавжудлиги кескин танқид қилинди. Самарқанд вилояти бўлимида бу борада амалга оширилаётган ишлар кўп нарса инсон омилига боғлиқ эканини ва ушбу тажриба бошқа вилоятларда оммалаштирилиб, вилоят бўлимлари иши тўғри ташкил этилса, кўп нарсага эришиш мумкинлигини кўрсатмоқда.

Мажлисда агентлик фаолиятига бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Click to listen highlighted text! Powered by GSpeech