Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2014 йил 20 январь куни Алишер Навоий номидаги кино саройида «Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Қорақалпоқфильм” киностудиясида Ватан ҳимоячиларига бағишлаб тасвирга олинган “Қўрғон” бадиий фильмининг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун премьераолди намойиши ва фильм ижодкорлари иштирокида матбуот конференцияси бўлиб ўтди.

“Қорақалпоқфильм” киностудияси директори Бейделла Султонов ушбу фильм нафақат Ватан ҳимоячилари оғир ва машаққатли хизматига, қолаверса, ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг азалий ва адабий дўстлигига бағишлангани билан ҳам қимматли эканини таъкидлади ва фильм асосан қишнинг совуқ кунларида тасвирга олинганига қарамай, унинг ижодий жамоаси ўз ишини сидқидилдан бажарганини ва айни ҳол фильм муваффақиятини таъминлаганини қайд этди.

Фильмда Шимолий ҳарбий округда ҳарбий хизматини ўтаётган капитан, ўзбек йигити Жаҳонгир билан қорақалпоқ қизи, тележурналист Назиранинг соф муҳаббати таъсирли саҳналарда ҳикоя қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу фильмнинг премьераси 2014 йил 23 январь куни соат 16.00 да Киночилар уйида, соат 17.00 эса Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.

“Қўрғон” бадиий фильми ҳақида қисқача маълумот

Сценарий муаллифлари: М.Низанов, Ш.Ғиёсова

Постановкачи режиссёр: А.Ғаниев

Постановкачи оператор: А.Арзиқулов

Ролларда: Бобур Йўлдошев, Наргиза Аллашева, Мирзагул Сапаева, Дониёр Ҳафизов, Азиз Умрзоқов

Тасвирга олинган студия: “Қорақалпоқфильм” киностудияси

Click to listen highlighted text! Powered by GSpeech