Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
0
Киностудия:
Илк-фильм
Год выпуска:
2015
Категория:
не указано
Описание:
Сценарий муаллифи: Ғафур Шермуҳаммад
Постановкачи режиссёр: Фарҳод Худойбердиев
Постановкачи оператор: Султон Мирзааҳмедов
Ролларда: Эркин Комилов, Фарҳод Абдуллаев, Толиб Мўминов, Ражаб Адашев, Мамасоли Юсупов, Жамила Ғофурова, Илмира Раҳимжонова ва бошқалар

«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан Фарҳод Худойбердиев режиссёрлигида суратга олинган мазкур фильмда ўзбек халқига хос бўлган ҳалоллик, бағрикенглик, кексаларни ҳурмат ва иззат қилиш, ардоқлаш, уларнинг бой ҳаётий тажрибалари асосидаги насиҳатларига қулоқ тутиш, дуои фотиҳаларини олиш каби эзгу фазилатлар ҳамда тарихий қадриятларимиз ҳақида ҳикоя қилинади.

Картина бош қаҳрамонлари – Ҳайдар бува (Эркин Комилов) билан Шомирза (Фарҳод Абдуллаев) кунларнинг бирида бозорда эчки сотади. Кутилмаганда эчки яна Шомирзаникига қайтиб келади. Аксига олиб, қаҳрамонлар эчкини харид қилган одамнинг исмини ҳам, қайси қишлоқда яшашини ҳам сўрамаган. Нима қилиб бўлса-да ўзганинг омонатини ўзига қайтариш керак – улар ўйлай-ўйлай қочоқ эчкининг янги эгасини топиш ниятида йўлга чиқади. Бу жараёнда икки қария қизиқ ҳангомаларни, кутилмаган воқеаларни бошдан кечиради...

Click to listen highlighted text! Powered by GSpeech