Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
0
Киностудия:
Ўзбекфильм
Год выпуска:
2015
Категория:
не указано
Описание:
Сценарий муаллифлари – С. Холмирзаева, М. Тўйчиев ва Ҳ. Ҳасановлар.
Постановкачи режиссёр – Ҳ. Ҳасанов
Постановкачи оператор – Ҳ. Ҳасанов. Б. Раҳмонов
Постановкачи рассом – Т. Ҳакимов
Фильм директори – В. Муслимов. М.Шодиев
Ролларда: Фарҳод Абдуллаев, Боир Холмирзаев, Дилором Эгамбердиева, Юлдуз Ҳамидова, Абдуфатхулла Хидоев, Жасур Усмонов, Нурмуҳаммад Иброҳимжонов, Барно Мамажонова, Фирдавс Неъматжонов

Фильм сценарийсига атоқли адиб Ш. Холмирзаевнинг «Банди бургут», «Омон овчининг ўлими», «Оқтош» ва «Чиллак ўйини» номли ҳикоялари асос қилиб олинган. Унда балоғат остонасида турган ўсмирларнинг феъл-атворлари шаклланишида муҳим роль ўйнайдиган воқеа-ҳодисалар тасвирланади.

Шаҳардан кўчиб келган оила фарзанди Йўлдош тоғлик қишлоқ болалари Бўри, Тўрақул, Содиқ ва бошқалар билан қийналиб бўлса-да дўстлашиб кетади. Киноасарда уўбу дўстларнинг биргаликда кечирган воқеалари қизиқарли, таъсирчан акс этдирилган.

Мазкур фильм нафақат ўзбек болалари, балки бутун дунё ёшлари учун муҳим бўлган мавзу – дўстлик, садоқат, эрк, озодликни тараннум этадиган, теварак-атроф, она табиатга, ҳайвонот дунёсига меҳр билан муносабатда бўлиб, уни асраш кераклиги ҳақида ҳикоя қилади.

«Ўзбекфильм» кинoстудияси маҳсулоти, 2015 йил
Click to listen highlighted text! Powered by GSpeech