Кино ишлаб чиқариш бўйича хизматлар

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги кино ишлаб чиқариш бўйича миллий ва хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилиш ва хизматлар кўрсатишга тайёр.

"Ўзбекфильм" ДУК "Ўзбеккино" Миллий агентлиги тасарруфидаги ташкилот сифатида қуйидаги хизматларни тақдим этади:

  • Махсус кино техникалари, транспорт воситалари ва жиҳозларни ижарага бериш
  • Суратга олиш павильонларини тақдим этиш хизмати
  • Костюмлар ва реквизитларни ижарага бериш
  • Овозли монтаж ишлари мажмуини амалга ошириш
  • Маслаҳатли ёрдам кўрсатиш

Алоқа маълумотлари:

Телефон: +998 (71) 277-81-44

Факс: +998 (71) 245-73-36

E-mail: info@uzbekkino.uz