“Эртага примьера”

Сценарий муаллифи: Қ.Ортиқов.

Режиссёр: У.Ортиқов. 

Оператор: М.Абдуллаев.

Қаршида фаолият кўрсатаётган “Эски масжид” театр-студиясининг спектакллари нафақат Ўзбекистонда, балки Ўрта Осиё, ҳатто Европа мамлакатларида ҳам жуда машҳур.

         Бу жамоа Бельгия, Франция, Испания каби давлатларда ўтказилган театр фестивалларида доимо нуфузли ўринларни эгаллаб келган.

         Фильм ана шу ўзига хос театр жамоаси ҳақида ҳикоя қилади.