Кинофестиваллар

Дунёда 1000 дан ортиқ кинофестиваллар бор. Улар юксак санъат, мавзуларнинг долзарблиги ва фильмлар яратишда замонавий ёндашувни баҳолашнинг ўзига хос майдони бўлиб хизмат қилади. Мукофотлар — ижодий жамоанинг меҳнати юксак баҳоланишининг эътирофи бўлиш билан бирга,  фильмга мақом ва обрў ҳам  олиб келади.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги халқаро кинофестивалларда миллий фильмларни тарғиб қилиш бўйича фаолият олиб боради (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.08.2017 йилги  ПҚ-3176 сонли Фармонига мувофиқ). Шунингдек, агентлик делегациясининг 2020 йилда Берлиндаги «Berlinale»  халқаро кинофестивалига сафари чоғида халқаро экспертлар томонидан Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг афсонавий Тошкент халқаро кинофестивалини Фестиваллар фестивали форматида қайтадан тиклаш таклифини илгари сурдилар.  Бунга жавобан «Ўзбеккино» МА фестивалнинг концепцияси  ва дастурини ишлаб чиқди.

 

Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Тошкент халқаро кинофестивали 1968 йилдан1997 йилгача  Ўзбекистонда ўтказилиб келинган.

Кинофестиваль «А» тоифасидаги мақомга эга бўлган ва FIAPF да аккредитациядан ўтган. Бу мамлакатлар ва қитъаларни бирлаштира олган юқори даражадаги фестиваль эди.

Биринчи фестивалда  Осиё ва Африканинг 49 мамлакати вакиллари иштирок этган. Ундан кейинги ҳар йили ўтказилган фестивалларда ҳам юзлаб иштирокчи ва меҳмонлар қатнашган.

1988 йилдан бошлаб Осиё, Африка ва Лотин Америкаси кинофестивалида танлов дастури ўтказила бошланди.

 Фестивалнинг гран-при ғолибларига рассом Юрий Кученков эскизи бўйича яратилган «Олтин Семурғ» ҳайкалчаси топширилган.

Энг яхши эркак роли ижрочисига «Олтин арча» мукофоти, энг яхши аёл роли ижрочисига «Олтин лола» мукофоти топширилган бўлса, энг яхши дебют номинацияси ғолиблари  «Кумуш семурғ»  совриндори бўлишган.

Машҳур  киноижодкорлар, маданият ходимлари, жамоат ва сиёсий арбоблар фестиваль меҳмонлари бўлишган.

1992 йилда фестивалда 600 дан ортиқ меҳмонлар ташриф буюришган, уларнинг орасида: Раж Капур,  Митхун Чакраборти, Амитабх Баччан, Никита Михалков, Чингиз Айтматов, Анжела Дэвис, Элисабет Агилар Гонсалес, Сергей Герасимов, Тамара Макарова, Нонна Мордюкова, Ирина Мирошниченко,   Канн кинофестивали Президенти, африка мамлакатлари, Лотин Америкаси кино вазирлари ва бошқа кўплаб таниқли шахслар бўлишган.

Фестиваль  бутун дунёдан 100 дан ортиқ журналистларни жам қилган.

 

Халқаро  кинофестиваллар доирасида фестиваллар «А» ва «Б» гуруҳларига бўлинади. Ушбу тизим халқаро кинопродюсерлар уюшмалари Федерацияси (FIAPF) томонидан тавсия этилган. FIAPF нинг вазифаларидан бири халқаро кинофестивалларни, шу жумладан, дунёдаги энг нуфузли фестивалларни тартибга солишдан иборат.

 

«А» тоифадаги халқаро кинофестиваллар

«Berlinale» Берлин  халқаро кинофестивали

Канндаги халқаро кинофестивал /Festival de Cannes

Cairo International Film Festival

Tokyo International Film Festival

Warsaw Film Festival

Tallinn Black Nights Film Festival

Ҳиндистондаги халқаро кинофестиваль /International Film Festival of India.

Мар-дель-Плата халқаро кинофестивали /Mar del Plata International Film Festival

Karlovy Vary IFF

Локарно/Locarno халқаро кинофестивали

Шанхай халқаро кинофестивали / Shanghai International Film Festival «Shanghai IFF»

Моска /Moscow IFF халқаро кинофестивали

San Sebastian International Film Festival халқаро кинофестивали

Венециан  кинофестивали

Торонтодаги халқаро кинофестиваль

«Б» тоифадаги халқаро кинофестиваллар

Картахен  кинофестивали /Cartagena Film Festival Cartagena Colombia

София кинофестиваль/Sofia International Film Festival 

Истанбул халқаро кинофестивал / Uluslararası İstanbul Film Festivali

Трансильвания халқаро кинофестивали/ Transilvania International Film Festival

«Молодость» Киев халқаро кинофестивали

Сиднейдаги халқаро кинофестиваль /International Sydney Film Festival

 «Евроосиё»   халқаро кинофестивали

Cinema Jove (Валенсия, Испания)

Лиссабон қўрқинчли фильмлар халқаро кинофестивали MOTELx,/Lisbon International Horror Film Festival

Пусан халқаро кинофестивали /Busan International Film Festival

Каталониядаги халқаро кинофестиваль/Festival Internacional de Cinema Fantàstic de Catalunya

Мумбай кинофестивали MAMI/ Mumbai Film Festival

Анталия (Туркия) халқаро кинофестивали / Uluslararası Antalya Film Festivali

«Лістапад» Минск  халқаро кинофестивали

Стокгольм халқаро кинофестивали /Stockholms filmfestival

Cinedays/ The European Film Festival CINEDAYS

Калькутта халқаро кинофестивали /Kolkata International Film Festival

Хихон халқаро кинофестивали

Турин халқаро кинофестивали / Torino Film Festival

Noir in Festival , Milan кинофестивали

Керал халқаро кинофестивали /Kerala State Chalachitra Academy

 

Танловдан ташқари ўйин фильмлар фестивали (Фестиваллар фестивали)

Торонто халқаро кинофестивали /Toronto International Film Festival

Рим халқаро кинофестивали

Viennale / Vienna International Film Festival

Санкт-Петербург халқаро кинофестивали / Фестиваллар фестивали

 

Ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлар фестиваллари

Тампер  кинофестивали / Tampere Film Festival

Оберхаузендаги  қисқа метражли кино фестивали /Internationale Kurzfilmtage Oberhausen

Кра́ковдаги  кинофестива́ль / Krakowski Festiwal Filmowy»

 «Послание к человеку» кинофестивали (Санкт-Петербург)

Бильбао ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлар фестивали/ Bilbao International Festival of Documentary and Short Films