Давлат буюртмаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сонли Фармонига биноан «Ўзбеккино» Миллий агентлиги учун давлат буюртмасига асосан миллий кино маҳсулотларини яратиш йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларининг қуйидаги прогноз кўрсаткичлари белгиланди:

  • 2018 йилда – 20 та, 2020 йилдан бошлаб – 30 тадан тўлиқ метражли бадиий фильмлар ишлаб чиқариш;
  • 2018 йилда – 40 қисмдан иборат 20 та, 2019 йилда – 50 қисмдан иборат 25 та ва 2020 йилдан бошлаб – 60 қисмдан иборат 30 та ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув-услубий фильмлар, киносолномалар, киножурналлар ишлаб чиқариш;
  • мультипликацион фильмларни 2018 йилда – 15 та, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили – 50 тадан ишлаб чиқариш;
  • ёш кино ижодкорларнинг 10 соатдан иборат қисқа метражли фильмлари, болалар учун юмористик киножурналлар суратга олиш.

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган фильмларни жаҳон бозорига чиқариш ва кинофестивалларда намойиш этиш учун чет тилларга субтитрлаштириш ва дубляж қилиш.  Миллий кинематографиянинг энг сара асарларини тиклаш, реставрация қилиш ва замонавий форматга ўтказиш.