• Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • Гуманитар ҳамкорлик Кенгаши ва жамғармасининг МДҲ га аъзо давлатлар вакиллари ўртасида қўшма видеоконференция ўтказилди
10.07.2020

Гуманитар ҳамкорлик Кенгаши ва жамғармасининг МДҲ га аъзо давлатлар вакиллари ўртасида қўшма видеоконференция ўтказилди

9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Гуманитар ҳамкорлик Кенгаши ва Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармасининг МДҲ га аъзо давлатлар вакиллари ўртасида қўшма мажлиси видеоконференцияси шаклида бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларуссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаларининг Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро бошқарув раислари ҳамда маданият вазирлари иштирок этмоқда. Видеоконференцияда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматовлар ҳам иштирок этишди.
Видеоконференция давомида МДҲ га аъзо давлатларнинг ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокамаси жаранида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган лойиҳа барча давлатлар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Лойиҳада МДҲ давлатлари билан биргаликда ҳамдўстлик мамлакатларининг ўзаро ҳамкорлиги ҳақида ҳужжатли фильмлар яратиш кўзда тутилган.
"Ўзбеккино" Миллий Агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухаликов "Ўзбеккино" Миллий Агентлиги ҳамда "Мир" телерадиокомпанияси ҳамкорлигида "Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан ҳамкорлиги"тўғрисида 50 дақиқали ҳужжатли фильм олиниши юзасидан келишувлар имзолангани ва унинг бошланғич концепсияси шакллантирилганлигини маълум қилди.
Бу фильм юзасидан конференция иштирокчилари ўз таклифларини бериб, мазкур лойиҳа қўллаб-қувватланишини билдириб ўтдилар.
Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...