"Ғилдиракли Уй" эртак

“Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК. Чизма-компьютер. 

 

Сценарий муаллифи: Д.Власов.

Режиссёр ва рассом: А.Муҳаммедов.

Бастакор: Ж.Изамов.

Аниматорлар: У.Исмоилов, Ф.Исроилов, И.Қўлдошева, М.Худоёрова, Г.Муҳсинжонова, Ш.Қурбонова.

Фильм ўсмир ва катта ёшдаги томошабинлар аудиториясига мўлжалланган. Фарид Усмон асари асосида яратилган мазкур картина томошабинни мантиқан ўй-фикр юритишга ундайди. Яъни бой очкўзлиги, хасислиги сабаб ён қўшниси Саидга бошқа ердан данғиллама ҳовли қуриб яшашни таклиф қилади. Бу таклиф орқали бой унинг жойини ҳам олиб қўйишни ўйлайди. Бу ғараз ниятни  тушунмаган содда Саид эса энг яхши жойга икки қаватли уй қуриш ниятига тушиб қолади ва ахийри  кошона учун муносиб жой тополмайди. Англайдики,  саройдек катта уйда нотинч яшагандан кўра, оддий ханодони тинч-осуда бўлганига нима етсин?!

Фильмдан кадрлар