"Имом Ал-Бухорий"

Сценарий муаллифлари: У.Уватов, К.Холмуродов.

Режиссёр: А.Боқиев.

Оператор: Т.Абдуллаев.

Мусулмонларнинг  муқаддас  китоби  Қурьони  карим — Каломуллоҳ  жаҳон  маданияти  тарихида  ўзига  хос  ўринга эга бўлган ва  инсоният  тараққиётидаги  бебаҳо  манбаадир. VII аср  охирлари  ва  VIII асрнинг бошларида ҳадис илмига асос солинди. Булар  Расули  Акрам  Муҳаммад (с.а.в) айтган  ҳикматлар  эди. Бироқ йиллар  ўтган  сайин  носаҳиҳ,  яьни  ҳақиқий  бўлмаган   ҳадислар ҳам  кўпайди. Ана шу  йилларда  юртдошимиз, буюк  муҳаддис  деб  дунёга   танилган  Исмоил  ал- Бухорий  саҳиҳ ҳадисларни  бир китобга  жамлади.

Мазкур  видеофильм  ана шу  улуғ алломанинг  ҳаёти  ва ижодига  бағишланади.