"Иссиқ нон"

Режиссёр ва сценарий муаллифи: Умид Ҳамдамов
Оператор: Жахонгир Ибрагимов
Бастакор: Тоир Қўзиев

Ролларда: Зарина Эргашева, Мунаввар Абдуллаева, Феруза Саидова

Жанр: Драма

Мазмуни:
Фильм Зулфия исмли ўспирин қизнинг ҳаёт кечинмалари ҳақида ҳикоя қилади. Унинг онаси рўзғор ташвишида шаҳарга ишлаш учун кетишга мажбур бўлади. У қишлоқда бувисининг қарамоғида яшайди. Қиз онасининг ёнида бўлиш учун, шаҳарга кетишни орзу қилади. Зулфия, Норгул ва буви образлари орқали аёлларнинг ўзаро муносабатлари ҳар тарафлама очиб берилган.