«Кино 24» журнали

«Кино 24» журнали, бу — «Ўзбеккино» Миллий агентлиги нашри бўлиб, унда агентлик фаолияти, Ўзбекистон кинематографияси соҳасидаги ислоҳотлар, ўзгаришлар, киноижодкорлар ва уларнинг ютуқлари, янги ўзбек фильмлари ҳамда мультфильмлари ҳақидаги барча қизиқарли маълумотлар батафсил ёритилади.

«Кино 24», бу — бўлажак премьералар ҳақида маълумотлар, янги фильмларга шарҳлар ва уларга билдирилган фикр-мулоҳазаларни билиб олишингиз мумкин бўлган журнал.

Бундан ташқари, журналда жаҳон ва миллий кинематографиясининг энг ёрқин воқеалари ҳақида ҳикоя қилинади.

Даврийлик: ҳар чоракда.

Варақлари сони: 50—60.

Сайт: kino24.uz