• Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • Как вам известно, Национальное агентство «Узбеккино» организовывает экскурсии и праздники для детей из малообеспеченных семей и детских домов в канун Нового года и зимних каникул
06.01.2020

Хабарингиз бор, “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Янги йил байрами ҳамда қишки таътил муносабати билан кам таъминланган ва меҳрибонлик уйлари болалари учун экскурсия ва байрам тадбирлари уюштирилмоқда

Бугун Агентлик биносига Чилонзор туманида жойлашган 22-меҳрибонлик уйининг 50 нафар тарбияланувчилари ташриф буюришди. Болалар энг аввал Агентлик ҳовлисида ташкил этилган 77 та авто ва мототранспорт воситалари кўргазмасида турли хил маркадаги автомобиллларни томоша қилишди. Бу кўргазма нафақат ўғил болаларга, балки қизалоқларга ҳам бир олам завқ бера олди. Шундан сўнг болалар билан яқинда қайта тикланган кино санъати музейига саёҳат уюштирилди. Музeйдаги экспонатлар билан танишиш баробарида болажонлар бу eрда Ўзбeкистон Киноарбоблар уюшмаси раиси Матёқуб Матчанов ва халқимизнинг сeвимли актрисаси Барно Қодировалар билан суҳбатлашишди. Яқинда ташкил этилган Ёшлар лабораториясидаги саёҳат уларда кино оламига қизиқиш уйғотиш учун ташкил қилинди. Шундан кейин болаларга “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган фильмлардан бирини томоша қилиш таклиф этилди ва болажонларнинг танловига кўра, уларга “Қўқон шамоли” фильми намойиш этилди.

Бошқа янгиликлар
05.08.2020 Бухорода замонавий кинотеатрлар очилади

Бухоро шаҳрининг 6-мавзесида барпо этилаётган савдо марказида ҳар бири 75 ўринли, 2 та залдан иборат...

04.08.2020 “Ўзбеккино”да Бутунроссия давлат кинематография институтига ҳужжат топширган абитуриентлар билан онлайн имтиҳоннинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди

 “Ўзбеккино” миллий агентлигида Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)да таҳсил олишни и...

30.07.2020 Тошкент шаҳрида 7 та залдан иборат замонавий кинотеатр қурилмоқда

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги янги “Riviera” номли савдо-кўнгилочар марказининг 3 қаватида 7 та...