“Кенжа ботир” эртак

Сценарий муаллифлари: И.Шомуродов, Ж.Турдихўжаев

Саҳналаштирувчи режиссёр ва рассом: Ж.Турдихўжаев

Лойиҳа раҳбари: Д.Дўстмуҳаммедов

Аниматорлар: Ж.Турдихўжаев, Д.Дўстмуҳаммедов, А.Қодиров, Ш.Қодиров, А.Ҳайдаров, С.Абдужалилов, Ш.Аҳматов, С.Абдуназаров

Бастакор: Ф.Собиров

Фильм уч ака-ука ҳақида бўлиб, кунларнинг бирида кенжа ўғил узоқ булутлар орасида учар тулпорни кўриб қолади. Бу ҳақда у отасига сўзлайди, ота эса унинг фикрини тасдиқлаб, шу отни топган инсон орзу-истакларига эришишини айтади. Ота уларга мумиё тепалигида жойлашган аждарни енгиб, сўнг учар тулпорнинг олдига етиб бориши ҳақида маслаҳат беради. Икки ака-ука эса буни истамаса-да, ноилож йўлга отланади. Улар йўлда турли хил сир-синоатларга дуч келадилар. Кенжа ботир акаларини ўрмон махлуқидан ва аждарҳодан қутқариб, учар тулпор қасрига етиб борадилар. Қасрда уларга озод бўлишлари учун билимларини синаш мақсадида бир неча топишмоқлар берилади. Воқеа сўнггида Кенжа ботир учар отга эришади.

“Cinema Servis” МЧЖ, 2017 йил

Фильмдан кадрлар