• Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • КОРРУПЦИЯДАН ХОЛИ КИНО. “ЎЗБЕККИНО” МА ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
08.07.2020

Коррупциядан холи кино. “ЎЗБЕККИНО” МА жамоатчилик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

“Ўзбеккино” МА ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари режиссёр ва продюсерларни кинолойиҳаларни амалга оширишда коррупциядан воз кечишга чақирдилар.

 “Ўзбеккино” МА жамоатчилик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда  “Ўзбеккино” МАнинг коррупцияга қарши кураш режаси муҳокама қилинди ва қабул қилинди. “Ўзбеккино” бош директори Фирдавс Абдухолиқов томонидан Жамоатчилик кенгаши муҳокамасига тақдим этилган режада соҳага молиявий шаффофлик механизмларини жорий этиш, давлат маблағларининг сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, катта бюджетли фильмлар харажатлари сметасини тузишда коррупция ҳолатлари ва бадиий кенгашда кўп маблағ талаб этиладиган кино лойиҳаларни лоббилашни олдини олиш, кино лойиҳалари учун ҳужжатларни тайёрлашда продюсерлар ва режиссёрларга экспертлар ёрдамини кўрсатиш чоралари назарда тутилган.

“Биз эксперт комиссиясини туздик, унинг зиммасига эндиликда кино лойиҳалари учун сарф-харажатлар сметасини профессионал экспертизадан ўтказиш вазифаси юклатилган” – деб таъкидлади Жамоатчилик кенгаши раиси Ҳамидулло Ҳасанов.

Жамоатчилик кенгашида, шунингдек, Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати бош бошқармасининг "Ўзбеккино" тизимида 2017-2019 йилларда ўтказилган текширув бўйича ҳисоботи тингланди. Ушбу текширув агентлик раҳбарияти томонидан жорий йилнинг апрель ойи бошида бошланди ва 30 кун ичида “Aвлоний”, “Барон-2”, “Элпарвар”, “Қўқон шамоли”, “101-рейс” ва бошқа бир қатор йирик бюджетли фильм лойиҳаларини қамраб олди. Жамоатчилик кенгаши "Ўзбеккино"нинг кино ишлаб чиқариш соҳасидаги йирик қоидабузарликлар ҳолатлари келтирилган текширув натижаларини инобатга олди. Жамоатчилик кенгаши аъзолари таниқли режиссёр Санжар Бобоевнинг ҳисоботда маълум қилинган фактлар ваколатли органлар томонидан тасдиқланган ҳолатда, ҳуқуқбузар компанияларни бундан буён молиялаштириш тўхтатилиши ва давлат кино лойиҳаларида қатнашишига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги таклифини бир овоздан қўллаб-қувватладилар.

Ҳамидулло Ҳасанов, Қамара Камолова, Ботир Базарбоев, Aзамат Эргашев, Aнвар Иргашев ва бошқалар бу борада ўз фикрларини билдирдилар. Шу билан бир қаторда, амалга оширилган кинолойиҳаларга маслаҳат ёрдамини кўрсатиш учун текширув ҳисоботида акс этган ташкилотлар вакилларининг маълумотларини тинглашга қарор қилинди. Шунингдек, йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар муаммолари тайёрланаётган 2020-2030 йиллар учун кино соҳасини ривожлантириш Концепцияси ва Кино тўғрисидаги қонун лойиҳасида уларни  ҳал этиш йўлларини топиш мақсадида ўрганилади.

Жамоатчилик кенгашида, шунингдек, "Aбдулло Қодирий" йирик бюджетли кино лойиҳасининг смета қиймати (19 миллиард сўмдан ортиқ, реж. Умид Ҳамдамов) каби масалалар ҳам кўриб чиқилди. Кино лойиҳасининг айрим қисмларида маблағлар ошириб юборилганлиги қайд этилди, шунингдек, фильм сметасини мақбуллаштириш таклиф этилди. Шунингдек, жамоатчилик кенгаши киноижодкорларнинг жамиятдаги хулқ-атвор этикаси масаласи ҳам кўриб чиқди. Бу борада Камара Камалова, Собир Назармуҳамедов, Aскар Фатҳуллин, Сайёра Худойбердиева, Санжар Бобоев ва бошқа кенгаш аъзолари бу ўз фикрларини билдирдилар.

“Мана анчадан буён Сталин тоталитаризми қурбони бўлган таниқли ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий ҳақида фильм яратиш ҳақида сўз бормоқда. Бироқ суратга олиш гуруҳи бўлажак суратга олиш ишларига муносиб равишда ҳозир бўлмаганлиги ва тегишли ҳужжатларни тайёрламаганлиги сабабли масала ҳал қилинмаяпти. ЖК аъзолари режиссёр Умид Ҳамдамов ва суратга олиш гуруҳининг бошқа вакиллари билан нима учун бундай бўлганлиги ва бу муаммони қандай ҳал қилиш ҳақида суҳбатлашдилар. Маълум бўлишича, фильмни яратиш учун аниқ ишлаб чиқилган режа ва режиссёр сценарийси мавжуд эмас, натижада баъзи нотўғри миш-мишлар пайдо бўлган. Кино санъати соҳасидаги катта ва тажрибалироқ ҳамкасблар томонидан бир қатор фойдали маслаҳатлар ва тавсиялар билдирилди”, дея фикр билдирди журналист Борис Бабаев.

Таъкидлаш жоизки, Жамоатчилик кенгашининг вазифалари кинематография соҳасида коррупция ва нопрофессионаллик ҳолатларига қарши курашиш, баҳсли, низоли вазиятларни ҳал этиш, шаффофликни таъминлаш ва кино соҳасини ривожлантиришга кўмаклашишдир. Ҳозирги вақтда кенгаш таркиби 18 аъзодан иборат. Булар таниқли режиссёрлар, актёрлар, сценарийнавислар, продюсерлар, киношунослар, фан ва маданият намояндалари, журналистлар ва педагоглардир.

Маълумки, жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида вазирликлар ва идораларда коррупцияга қарши курашиш масаласини кўтарди. Давлат раҳбари барча тузилмаларда асосий вазифаси очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек, фаолиятни рақамлаштиришдан иборат бўлган “Коррупциядан холи” дастурини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Қуйида Жамоатчилик кенгашининг Ўзбекистон кино саноати вакилларига йўллаган Мурожаатномаси матни келтирилмоқда:

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги

Жамоатчилик кенгаши 

Мурожаатномаси

“Ўзбеккино” МА раҳбарияти коронавирус эпидемияси сабабли вақтинчалик чекловларга қарамай, “2030 йилгача кинематография соҳасини ривожлантириш концепциясини” ишлаб чиқиш бўйича жамоавий ишлар ташкиллаштирилди. Мамлакатимиз кино жамоатчилиги Концепцияни ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этди. Лойиҳанинг мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи маълумотларига кўра, вақтинча ташкил этилган 18  гуруҳдан (йўналишлар бўйича) 250 дан ортиқ таклифлар, тавсиялар ва мулоҳазалар келиб тушди, уларнинг аксарияти Концепциянинг якуний талқинига киритилган. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Президенти томонидан маъқуллангач, кейинги 10 йил ичида кино саноати учун йўриқнома бўлади. Концепцияга Ўзбекистонда кино саноатини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган босқичма-босқич ва қатъий чора-тадбирлар дастури асос қилиб олинади, бу ўз навбатида соҳада тўпланиб қолган муаммоларни ҳал қилишга, янги иқтисодий шароитда кино соҳасида стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга, миллий фильмларнинг сифати ва рақобатбардошлигини оширишга, кинематографлар учун самарали, муносиб ҳақ тўлаш тизими ва ижтимоий преференцияларни яратишга, миллий кино соҳасининг дунё иқтисодий ва маданий майдонига интеграциялашуви учун шароит яратади, кино томошабинлари учун ўзбек ва жаҳон киносининг энг яхши намуналаридан баҳраманд бўлиш имкониятини беради.

Иқтисодий ислоҳотларнинг киноинновация воситаларини кино саноатида муваффақиятли қўллаш профессионал ёндашув, молиявий шаффофлик, барча режиссёрлар учун тенг шарт-шароитлар яратмасдан, “лоббизм институти”ни ва соҳадаги коррупцияни бартараф этмасдан имконсиздир.

Кино соҳасида шаффофликни таъминлаш мақсадида “Ўзбеккино” МА бир қатор муҳим лойиҳаларни амалга оширди, жумладан, “Ўзбеккино” бадиий кенгаши таркиби тўлиқ янгиланди, медиакиноклуб ташкил этилди ва ишлаб чиқарилаётган фильмларнинг бюджетлари эълон қилинди. Ушбу йўналишдаги муҳим қадам бу соҳадаги кино фаолиятини бошқарувчи ва мувофиқлаштирувчи асосий давлат органи бўлган юқори тузилмавий орган - Жамоатчилик кенгаши (ЖК)нинг ташкил этилиши бўлди. ЖК таркибига таниқли киноижодкорлар, ОAВ вакиллари, ҳуқуқшунослар, молиячилар ва бошқалар кирди. Экспертлар комиссияси қайта сайланди, унинг таркибига кино ишлаб чиқаришда яхши тушунадиган кино мутахассислари кирди. Ўзбекистонда кино саноатини ривожлантириш учун коррупцияга қарши яна бир тўсиқ "Ўзбеккино" МA қошида янги ташкил этилган Коррупцияга қарши кураш гуруҳи бўлиб, унинг фаолияти соҳада молиявий шаффофлик нормаларини жорий этиш, давлат маблағларининг сарфланишини назорат қилиш, коррупция ва лоббилаш ҳолатларини олдини олишдан иборат.

Кўрилаётган чора-тадбирлар, биринчи навбатда, барча кино саноати ходимлари учун профессионал фаолиятни амалга оширишда тенг шароитлар ва имкониятлар яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш, муносиб гонорар олишлари учун механизмлар ва воситалар, шунингдек бошқа ижтимоий-иқтисодий преференцияларни тақдим этишга қаратилган.

Биз киночилик соҳасида давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар яқин келажакда сезиларли натижаларга олиб келишини тушунамиз, аммо бу нафақат ҳукумат ва “Ўзбеккино” МА раҳбарияти, балки бутун кино ҳамжамиятининг хоҳишини талаб этади. Биз ҳеч бир жойда ислоҳотлар енгил ва турли фикр ва қарашларсиз ўтмаслигини тушунамиз. Бироқ бу низолар ва жамиятга ноқонуний усуллар билан ўз нуқтаи назарини юкланишига олиб келмаслиги керак. Шу муносабат билан биз ахлоқий нормаларнинг бузилиши ва вазиятни беқарорлаштиришга уриниш шароитида ишлаб чиқариш ва шахсий ҳаётимизни яхшилашга қаратилган давлат аҳамиятга эга глобал миқёсдаги вазифаларни ҳал қилиб бўлмайди, деб қатъий ишонамиз.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Жамоатчилик кенгаши аъзолари ўз кинематографчи ҳамкасбларини барча баҳсли масалаларни ташкил этилган жамоат кенгаши доирасида ҳал қилишга чақиради.

Бугунги кунда бизга ҳар қачонгидан ҳам кино саноатидаги барча ҳамкасбларимизнинг бирлашиши муҳим. Биз ўзимизнинг барча профессионал тажрибамизни, истеъдодимизни, кучимизни дунёда ўзбек киносининг аввалги шуҳратини тиклашга йўналтиришимиз, ислоҳотларни мантиқий якунига етказишимиз, бадиий жиҳатдан юқори фильмлар ишлаб чиқаришимиз, оилаларимизни муносиб даромад билан таъминлашимиз керак.

Мамлакат раҳбарияти катта умид билан юртимиз кино саноатини кенг миқёсда ислоҳ қилиш жараёнини қўллаб-қувватлашга тайёр. Бизда ўзбек киноси тақдири ва ўзимизнинг тақдиримизни янги тараққиёт сари йўналтириш учун катта имконият бор. Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда! Келинг, оилаларимиз ва ўзбек кинематографияси келажаги учун ривожланишга қаратилган ҳар қандай муаммоларни ҳал қилишга қодир бўлган катта ва дўстона профессионал оилага бирлашайлик!

Жамоатчилик кенгаши раиси Ҳ.Ҳасанов, раис ўринбосари Б. Базарбоев, котиб А.Эргашев, кенгаш аъзолари С.Назармуҳамедов, С. Бобоев, Қ.Камолова, Б. Якубов, М.Солиев, Н.Толипов, Ж.Пўлатов, А.Файзуллаев, Ф.Тўлаганов, М.Тошпўлатов, К.Мирҳодиев, М.Мўминова, А.Эргашев, Б.Бабаев, А.Фатхуллин.

Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...