• Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • Ёлқин Тўйчиевнинг "Фариданинг икки минг қўшиғи" фильми Пусан халқаро кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф олди.
20.06.2020

Ёлқин Тўйчиевнинг "Фариданинг икки минг қўшиғи" фильми кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф олди

Ёлқин Тўйчиевнинг "Фариданинг икки минг қўшиғи" фильми Пусан халқаро кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф олди.

Фестивал шу йилнинг 12-21 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Пусан кинофестивали Осиёнинг энг йирик халқаро фестивалларидан бири ҳисобланади. "Фариданинг икки минг қўшиғи" сўнгги 3 йилликда Пусанда қатнашаётган иккинчи ўзбек фильми. 2018 йилда Рашид Маликовнинг "Сабот" фильми ҳам ушбу кинофестивалда қатнашган эди.

"Ўзбеккино" миллий агентлиги буюртмасига асосан Fox Cinema студияси томонидан суратга олинган "Фариданинг икки минг қўшиғи" фильми бир неча ҳафта олдин агентлик медиа клубида ёпиқ намойиш қилинган эди. Намойишда иштирок этган кўплаб журналист ва блогерлар ҳамда жамоатчилик фаоллари томонидан мазкур фильм илиқ қабул қилинди.

Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...