• Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • “Маҳалла – Ватан ичра Ватан” фильмлар ҳамда видеороликлар сценарийлари танлови эълон қилинди
19.03.2020

“Маҳалла – Ватан ичра Ватан” фильмлар ҳамда видеороликлар сценарийлари танлови эълон қилинди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда “Маҳалла – Ватан ичра Ватан” бадиий ва ҳужжатли фильмлар ҳамда видеороликлар сценарийлари танловини эълон қилади.
Танловни ўтказишдан мақсад,  миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, аҳоли, айниқса ёш авлодни Ватанга садоқат, анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маҳалланинг катта ижтимоий куч сифатидаги мавқеини ошириш, ўзини-ўзи бошқариш органларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини акс эттиришдан иборат.
Танловда давлат ва нодавлат киностудиялари вакиллари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек ҳаваскорлар журналист ва сценаристлар, Олий ўқув юртларининг талабалари қуйидаги номинациялар бўйича ўз маҳсулотлари билан иштирок этишлари мумкин:
•  Маҳалла ҳақидаги энг яхши бадиий фильм сценарийси;
•  Маҳалла ҳақидаги энг яхши ҳужжатли фильм сценарийси;
•  Маҳалла ҳақидаги энг яхши видеоролик сценарийси;
Ғолиблар танлов ташкилотчилари томонидан белгиланган пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Тегишли номинациялар бўйича ғолиб деб топилган сценарийларга белгиланган миқдорда қалам ҳақи тўланади, улар асосида фильм ва роликлар суратга олинади ҳамда мамлакатимизнинг давлат ва нодавлат телеканаллари томонидан намойиш қилинади.
Танлов учун тавсия қилинган фильм ва роликлар сценарийлари 3 нусхада босма ва электрон шаклда танлов ҳайъатига топширилади.
Танловга материаллар 2020 йилнинг 10 майига қадар қуйидаги манзилларда қабул қилинади:
Тошкент шаҳри, Чилонзор кўчаси 1-а уй, Тел: (71) 277-81-44
Тошкент ш., Яшнобод тумани Истиқлол кўчаси 51-уй, тел: (71) 236-37-90
http://uzbekkino.uz/uz/press_center/news/ma-alla-vatan-ichra-vatan-filmlar-amda-videoroliklar-stsenariylari-tanlovi-elon-ilindi/

Бошқа янгиликлар
29.07.2020 Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий фильм суратга олинмоқда

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан “New sight media” ижодий студияси томонидан шоир, др...

28.07.2020 “МИР” ДТРК билан ҳамкорликда ҳужжатли фильмнинг суратга олиш ишлари бошланди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги “МИР” давлатлараро телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Рес...

27.07.2020 “Республика кинофонди” Давлат унитар корхонасига янги раҳбар тайинланди

      “Ўзбеккино” Миллий агентлиги тасарруфидаги “Республика кинофонди” ДУКга Элжон Аббосов директор...