Мансур Абдухаликов

Туғилган йили
1978
Ихтисослиги
Режисcёр

Таржимаи ҳол

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси асосида суратга олинган қатор бадиий фильмларни яратишга катта ҳисса қўшган. Хусусан, "Кўргилик", “Чашма” фильмларида режиссёр ассистенти, "Бегоналар",“Адвокатлар" фильмларида иккинчи режиссёр сифатида қатнашган.

 “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан 2006 йилда "Илк фильм" студиясида ўзининг “Гап”, “Ҳайвонот боғи", "Робия",  2008 йилда 2 қисмдан иборат “Жаҳолат чангалида” ҳужжатли бадиий фильмини суратга олди. 2009 йилда “Аросат” тўлиқ метражли бадиий фильмини яратди. 2010 йилда эса гиёҳвандлик иллатининг  оқибатлари акс эттирилган  “Ўргимчак тўри” бадиий фильми ишланди. “Ўзбекфильм” ДУК томонидан  “Қудуқ”, “Тақдир поезди”   бадиий фильмларида постановкачи режиссёр бўлиб иштирок этди.

“Орол — бахтим менинг” ҳужжатли фильмининг постановкачи режиссёрм ҳамда  сценарий муаллифи.