Халқаро муносабатлар

“Ўзбеккино” МА Халқаро алоқалар бўлими ўз фаолиятини қуйидаги Фармон ва қоидаларга мувофиқ юритади:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-3407 сонли Фармони;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-3176 сонли Фармони;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3880 сонли Қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 614-сонли Қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1030-сонли Қарори;

 

“Ўзбеккино” МА Халқаро алоқалар бўлимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • кинематография соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
  • ички кино маҳсулотларини жаҳон бозорида кенг тарғиб қилиш;
  • хорижий кино ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ва кинематография мутахассислари билан алоқаларни кенгайтириш;
  • халқаро кинофестивалларда мамлакат киносанъатини кенг тарғиб қилиш;
  • кино ва видео фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш.

 

“Ўзбеккино” МА Халқаро алоқалар бўлими:

Хорижий  кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий фильмларни суратга олишга рухсатнома беради, тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади;

Кинематография  соҳасида халқаро ташкилотлар билан келишувлар ва уларга аъзолик бўйича юзага келадиган маданий-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича ташкилий-назорат ишларини амалга оширади ва халқаро кино ташкилотлари, хорижий кино институтлари ва жамғармаларга талаб бўйича таклифлар киритади;

Ўзбек кинематографчиларининг кинематографияга оид халқаро фестиваллар, конференциялар, форумлар, учрашувлар ва бошқа тадбирларда иштирокини ташкил этишни таъминлайди;

Хорижий ҳамкорлар билан битимлар ва ҳукуматлараро битимлар билан боғлиқ масалалар бўйича Агентликка хорижий делегациялар ташрифи ва якка тартибдаги ташрифлар ташкил этилишини таъминлайди;

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги тизимидаги ташкилот раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида кинофестиваллар, кино ҳафталиклари, кино тақдимотлар ва кино семинарларни тайёрлаш ва ташкил этишда иштирок этади;

Ишлаб чиқаришдан узилмаган ҳолда,  раҳбарият кўрсатмалари асосида халқаро учрашувлар, йиғилишлар ва иш жойидаги интервьюларда, комиссиялар ишида, шартномалар тайёрлашда, халқаро кинофестиваллар ва байрамлар иштирокчилари билан учрашувларда иштирок этади, расмий масалаларни ҳал қилиш учун расмий хизмат сафарларига боради;

Ташқи ишлар вазирлиги орқали мамлакатимиз элчихоналари ва хорижий элчихоналар билан алоқалар ўрнатади, ёзишмалар учун ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;

Хорижий киностудиялар ва телеканалларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий ва видеофильмлар яратиш бўйича мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда тегишли таклиф ва тавсиялар беради;

Кино соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиради, маҳаллий кино маҳсулотларини жаҳон бозорига чиқариш учун халқаро киноконференциялар ва кинофестивалларда фаол иштирок этади, хорижий кинематография мутахассислари ва режиссёрлар билан мунтазам алоқаларни кенгайтиради;

Президент, Вазирлар Маҳкамаси ва “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ўз вақтида бажарилишини таъминлайди.

 

Боғланиш учун:

Тел.: +998 (71) 277-81-14

Электрон почта манзили: mo@uzbekkino.uz