28.07.2020

“МИР” ДТРК билан ҳамкорликда ҳужжатли фильмнинг суратга олиш ишлари бошланди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги “МИР” давлатлараро телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилда МДҲга раислик қилиши муносабати билан  Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг суратга олиш ишларини бошлади. 

Россия томонидан “МИР” ДТРК раисининг ўринбосари Ирина Кузьминская ва “Ўзбеккино” МА “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК директори Баҳодир Одилов бошчилигидаги қўшма гуруҳ фильмнинг услуби ва сюжети, суратга олиш жойлари ҳамда лойиҳа жадвалини тузишди. Пандемия туфайли россиялик ҳамкасблар мамлакатимизга кела олишмади ва фильмнинг дастлабки суратга олиш жараёни “Ўзбеккино” ижодий гуруҳи томонидан автозаводда бошлаб юборилди. 

UzAuto автозаводида General Motors автомобиллари учун ҳар йили қарийб 225 мингта моторлар йиғилади ва бу корхона Ўзбекистоннинг “ташриф қоғоз”ларидан бири саналади.

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...