“Миттивойлар”Ҳикоя

(“Менинг гўзал яшил рангим” ишчи номи)

“Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК. Чизма-компьютер.

Сценарий муаллифи: З.Йўлдошева.

Режиссёр: Ҳ.Маҳмудхўжаев.

Рассом: Т.Коробова.

Бастакор: А.Ҳусанов.

Ушбу фильм кичик ёшдаги томошабин учун мўлжалланган бўлиб, унда воқеалар содда ва қизиқарли ифодаланган. Фильм қаҳрамони кичик қурбақа кунларнинг бирида ўзининг ям-яшил эканлигини билиб, бундан хафа бўлади. Шундан кейин у нима учун бошқаларга ўхшамаслигининг сабабини билмоқчи бўлади. Бу йўлда кулгили ва қизиқарли воқеалар рўй беради.  Фильм кичик ёшдаги томошабинга ўзликни англаш йўлида сабоқ берувчи асар ҳисобланади.

 

Фильмдан кадрлар