14.02.2020

Мўйноқда "Қўқон шамоли" бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
5 та ташаббуси доирасида  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ўртасидаги қўшма “Чора тадбирлар” дастурига асосан  Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Мўйноқ шаҳарларида “Қўқон шамоли” бадиий фильмининг тақдимотлари ўтказилмоқда. 
Бугун Мўйноқ шаҳрида бадиий фильм тақдимоти ҳамда тақдимот доирасида фильм ижодкорлари ва ёшлар учун ижодий учрашув ташкил этилди.
Дастлаб меҳмонлар мамлакатимизнинг энг чекка, аммо сўнгги йилларда тобора янгиланиб, хорижлик меҳмонлар ва маҳаллий сайёҳларни ўзига жалб қилиб бораётган Мўйноқ туманига ташриф қилишди. 
Фильм ижодкорлари Мўйноқ туманида оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида самимий кутиб олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи Мўйноқ экологик музейини айланишди.
Шундан сўнг Мўйноқ тумани маданият саройида “DILSHOH MEDIA” студиясида  суратга олинган режиссёр Дилмурод Масаидовнинг “Қўқон шамоли” тарихий бадиий фильм премьераси ўтказилди.

Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...