“Олтин тарвуз” эртак

Сценарий муаллифи: М.Маҳмудов

Постановкачи режиссёр ва рассом: С.Силка

Бастакор: С.Абдусаломов

Аниматорлар: С.Силка, С.Зокирова, Э.Шойимқулов, А.Ким

Фильм ўзбек халқ эртаги асосида яратилиб, картинада жонзотларни яхши кўриш ва уларга меҳр бериш доимо яхшиликка олиб келиши кўрсатилган. Деҳқонбой исмли оддий деҳқон далада ишлаётган пайтда қаноти синиб, йиқилиб тушган лайлакни кўриб қолади. Деҳқонбой лайлакни даволайди. Миннатдорлик эвазига лайлак деҳқонга уч дона тарвуз уруғи ташлаб кетади. Бу уруғлардан етишиб чиққан тарвузларнинг ичи тиллага тўла эди.  Буни кўрган Деҳқонбойнинг қўшниси, бахил бой лайлакни уриб ярадор қилади. Аммо бой жазосини олади, ариларга таланади. Ўзбек халқ эртаклари асосида яратилган ушбу фильм тилсиз жониворларга нисбатан ғамхўрлик ва муҳаббат кўрсатган инсонга фақат яхшилик олиб келиши тасвирланади.

“Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК

Фильмдан кадрлар