• Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • Қорақалпоғистон Республикасида кинотеатр ва алоҳида кинозоналар сони кўпайтирилади
15.02.2020

Қорақалпоғистон Республикасида кинотеатр ва алоҳида кинозоналар сони кўпайтирилади

Бугун “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов Нукус шаҳрида ижодий сафарда бўлиб, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгес раиси Муса Эрниёзов билан учрашди. Учрашувда “Ўзбекфильм” давлат студияси директори Фотиҳ Жалолов, "Қорақалпоқкино" агентлиги директори Бектилеў Низаматдинов, "Қорақалпоқфильм" киностудияси директори Бахтияр Мадияров иштирок этишди.
Ушбу учрашувда қорақалпоқ киносининг бугунги муаммолари, ютуқлари, камчиликлари ва истиқболи муҳокама қилинди. Қорақалпоғистон Республикасида кинотеатрлар сонини ошириш, қорақалпоқ миллий колоритини берувчи миллий фильмлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш каби масалаларга алоҳида урғу берилди.
 “Миллий кинематографиямизнинг ажралмас қисми бўлган қорақалпоқ киносини қорақалпоғистонлик киноижодкорлар билан бирга юксалтирамиз. Қорақалпоқ киносининг ютуғи халқимизнинг ҳам ютуғи. Қорақалпоғистонлик киноижодкорлар билан шу мақсад йўлида баҳамжиҳат ҳаракат қилишимиз керак”, деди Фирдавс Абдухолиқов. 
Учрашувда таъкидланишича, жорий йилда “Қорақалпоқфильм” давлат киностудияси биноси тўлиқ реконструкция қилинади, алоҳида кинозоналар ташкил этилади.
Учрашувдан сўнг “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгес раисининг биринчи ўринбосари Отажон Ҳамраев билан биргаликда “Қорақалпоқфильм” давлат киностудияси ҳамда Бердақ номидаги кинотеатрни бориб кўрди. 
Шуни айтиш лозимки, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Қорақалпоқфильм” киностудияси томонидан суратга олинган режиссёр Мансур Абдухолиқовнинг “Тенгиз” бадиий фильмини ишлаб чиқариш жараёни якунланган. 

Бошқа янгиликлар
29.07.2020 Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий фильм суратга олинмоқда

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан “New sight media” ижодий студияси томонидан шоир, др...

28.07.2020 “МИР” ДТРК билан ҳамкорликда ҳужжатли фильмнинг суратга олиш ишлари бошланди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги “МИР” давлатлараро телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Рес...

27.07.2020 “Республика кинофонди” Давлат унитар корхонасига янги раҳбар тайинланди

      “Ўзбеккино” Миллий агентлиги тасарруфидаги “Республика кинофонди” ДУКга Элжон Аббосов директор...