“Қўшинларда техник машғулотлар”

Муаллиф: Б.Юнусов

Режиссёр: Ҳ.Эргашев

Фильмда ҳарбий ҳаракатлар пайтида қуролли кучларда техник машғулотларни ўтказиш, яъни жанг майдонида ўқотар қуроллари ва портловчи моддалардан қандай фойдаланиш зарурлиги ҳақида сўз юритилади. Ўқув фильми ҳарбий йўналишда таълим берадиган ўқув муассасалари тингловчилари ва оддий аскарлар учун мўлжалланган.