“Қўзичоқ, Най ва Қароқчи Бўрилар” Эртак

“Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК. Чизма-компьютер

 

Сценарий муаллифи: Д.Власов.

Режиссёр: Д.Власов.

Рассом: О.Залевская.

Бастакор: Ж.Изомов.

Фильмда айиқполвон ва унинг содда дўсти қўзичоқ ҳақида ҳикоя қилинади. Кунларнинг бирида айиқполвон ёлғизликдан зерикиб ўтирганида тўсатдан эшик тақиллайди. Айиқ эшикни очиб, остонада ёмғирда ивиб турган қўзичоқни кўради. Қўзичоқ ундан уйига киритишини ва ортидан қароқчи бўрилар қувиб келаётганини айтиб, ёрдам сўрайди. Айиқ қўзичоқни уйига киритади ва шундан кейин иккови дўст бўлиб яшашади. Лекин қўзичоқ айиқнинг бу яхшилигини қадрламайди, оқибатда, дўстидан айрилади. Фильмда дўстлик ҳамиша ёвузлик устидан ғалаба қозониши тасвирланади.

 

Фильмдан кадрлар