"Парвоз"

Режиссёр: Илҳом Муҳаммадиброҳимов
Сценарий муаллифлари: Р.Галиев Назар Эшонқул Ш.Субхонов
Оператор: Рифқат Ибрагимов
Бастакор: Дмитрий Янов-Яновский

Ролларда: Жавоҳир Зокиров, Зуҳриддин Режаметов, Нозим Тўлахўжаев, Шохруҳ Ҳамдамов

Жанр: Драма

Мазмуни:
Фильмда асосан, ҳалолликка урғу берилган. Фильмда қамоқдан чиққан йигит (бош каҳрамон) ўз виждони олдида нечоғлик “тоза” эканини билиш мақсадида шаҳардан қишлоққа келади. Гап шундаки, бундан бир неча йиллар муқаддам жиноий иш очилиб, у қамоққа олинган. Аммо унинг ўзи жиноят қилган ёки қилмаганлигини аниқ билмайди, маълум воқеалар сабаб эслай олмайди. Шу ниятда, у воқеа содир бўлган жойга, марҳумнинг оиласи олдида бош эгиб, таъзия билдириш учун келади ва бу ерда бутунлай бошқа тубанликлар исканжасига ўралашиб қолади. Ноҳақликларга, инсонларнинг таҳқирланишига кўникмаган қаҳрамонимиз, бу гал ҳам осонгина кўз юмиб кета олмайди. Улар билан курашиб, аслида виждони қанчалар тоза эканини, шунчаки айрим муттаҳамларнинг бўҳтони сабаб қамалиб кетганини англайди. Шу билан бирга фильм бош қаҳрамони ўзини бепарволикда, нафсини жиловлай олмаганликда айблайди. Ижодкорларнинг фильмни яратишдан асосий мақсади, инсонларни тўғри йўлга чорлаш, аҳдга садоқатли бўлиш, ҳалол ҳаёт кечириш каби юксак ғояларни илгари суришдан иборат.