06.02.2020

“Раҳбар ва ёш Аниматорлар учрашуви”

2020 йил 5 февраль куни “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Миллий мультқаҳрамон образини яратиш юзасидан “Раҳбар ва ёш Аниматорлар учрашуви” бўлиб ўтди.  Бугунги кунда санъатнинг барча турлари театр, тасвирий санъат, хореография, кинематограф, мультипликация санъати Давлат Раҳбари томонидан қўллаб қувватланмоқда, кенг шарт-шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Ҳусусан, жамиятнинг энг кенжа вакилларининг санъати бўлмиш, болалар, ўсмирлар ва катта авлод учун ҳам севимли бўлган анимацион санъат ижодкорлари фаолиятини ривожлантириш, моддий базани шакллантириш юзасидан “Ўзбеккино” миллий агентлигида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бугунги кунгача анимация сохаси ижодкорлари тарқоқ ҳолда, эркин ижод қилиб келган эди. “Ўзбеккино” миллий агентлиги директори Ф.Абдухаликов ташаббуси ҳамда қўллаб-қувватлови билан мультипликацион фильм ижодкорлари бирлашиши, бир ёқадан бош чиқариб ижод қилиши лозимлиги таъкидланди. Давра суҳбати эркин, дўстона ва бахс-мунозара, таклиф ва саволларга бой тарзда бўлиб ўтди. Давра суҳбатида “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Ф.Ф.Абдухаликов, “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК директори С.Туляганова, режиссёрлар Н.Тулахўжаев, Д.Власов, А.Мухамедов ва ҳусусий студиялар раҳбарлари, эркин ижодкорлар, аниматорлар, режиссёрлар, сценаристлар, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, К.Бехзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари иштирок этишди.
Тадбирдан кўзланган мақсад бугунги кунда долзарблашиб бораётган масала - миллий мультқаҳрамон образини яратиш, бунинг учун зарурий шароит ва муаммоларни ҳал этишдан иборат бўлди. Давлатнинг келажаги – бу юрт фарзандлари. Улғайиб келаётган ёш авлодни муносиб тарзда тарбиялаш, уларга илм бериш, маънавий оламини бойитиш, ёт ғоя ва мафкураларда ҳимоя қилиш, мактабгача ҳамда халқ таълими вакиллари қатори санъат аҳлининг ҳам вазифаси саналади. Болалар ва ўсмирлар хорижий мамлакат мультфильмларини эмас миллий мульт қаҳрамонларимизни томоша қилиши, уларга ҳайриҳоҳ бўлиши керак. Демак, олдимиздаги вазифа миллий мультфильмларни сон ва сифат жиҳатидан мукаммал тарзда яратишдир. 
Ф.Абдухаликов миллий мультқаҳрамон образини яратиш вазифасини кечиктириб бўлмаслигини, бунинг учун ижодкорларга зарурий барча шароитларни яратиб беришларини таъкидлаб ўтди. Мультфильмларимизда мавжуд камчиликлар қаҳрамонларнинг ҳаракатида сустлик, пассивлик дея муаммоли жиҳатларни ҳам изоҳлаб ўтди. Мультқаҳрамон фаол, ҳаракатлари тез, миллий характерга эга бўлиши лозимлигини таъкидлади. Демак, мультфильм қаҳрамонлари миллий оҳангда жаранг сочиши ва ёрқин рангларда, замонавий ёшлар талабига мос тарзда яратилиши талаби қўйилди. 
Бугун миллий мульт қаҳрамон яратиш учун барча ижодкорлар бирлашди. Эндиликда олдимизга қўйилган жиддий мақсад сари барча ижодкорлар бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилсак бўлгани. Бу йўлда эса бироз ватанпарварлик ва меҳнат талаб қилинади.

Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...