23.07.2020

Рашид Маликовнинг “Сабот” фильми Барселона кинофестивалида иштирок этади

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр ва актёр Рашид Маликов томонидан суратга олинган “Сабот” фильми “Аsian film festival Barcelona” халқаро кино фестивалида иштирок этади. 

Бу йил Осиё фильмларининг Барселона кинофестивали 19-маротаба ўтказилади ва унда Осиё қитъасининг 25 мамлакатидан: Марказий Осиё, Жануби-Шарқий Осиёдан Океанияга қадар бўлган давлатлар режиссёрларининг киноасарлари намойиш этилади. Фестиваль 2020 йил 28 октябрдан 8 ноябргача давом этади. 
“Сабот” фильми ёлғиз яшайдиган қорақалпоғистонлик собиқ совет ҳарбийининг сўнгги кунлари ҳақида ҳикоя қилади. Навбатдаги тиббий кўрикда Саъдулла ўзида саратон касаллиги борлигини билиб қолади. Фурсат ғанимат, яшаши учун эса жуда оз вақт қолган. Лекин энг муҳим нарсалар билан шуғулланиш учун вақт керак: мактабга сув олиб келиш, ўғли билан ярашиш ва собиқ қуролдошини зиёрат қилиш... 

– “Сабот” фильми Осиё фильмларининг Барселона кинофестивалида қатнашишидан хурсандман. Ушбу фильм Осиё Оскарига ҳам номзод бўлган. Ўзбек фильмларимиз шундай яхши фестивалларда қатнашаётгани қувонарли ҳол, албатта. Мен ўзбек кинофильмларининг нуфузли фестивалларда муносиб қатнаша олиш салоҳиятига эга эканлигига ишонаман, – дея фикр билдирди фильм режиссёри Рашид Маликов.

Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...