• Бош саҳифа
  • “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг кино маҳсулотларини ижарага бериш бўйича хизматлари

“Ўзбеккино” Миллий агентлигининг кино маҳсулотларини ижарага бериш бўйича хизматлари

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва "Республика кино ижараси" Давлат унитар корхонаси бутун Ўзбекистон бўйлаб кино маҳсулотларни ижарага бериш хизматларини тақдим этади.

Республикамиз бўйлаб 86 та кинотеатр бўлиб, шундан 5 таси давлатга тегишлидир. Кинотеатрлар мамлакатнинг барча вилоят марказларида жойлашган.

Кинотеатрлар

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва "Республика кино ижараси" Давлат унитар корхонаси юртимизнинг ҳар бир фуқароси ҳам миллий, ҳам хорижий кинематографиянинг янги маҳсулотларидан тўлиқ баҳраманд бўлишлари учун кучларини бирлаштирдилар.

Мазкур ташкилотлар миллий ва хорижий шериклар билан ижодий ҳамкорлик қилишга тайёр.

 

"Ўзбеккино" Миллий агентлигининг контактлари:

Телефон: (71) 277-81-44

E-mail: info@uzbekkino.uz

 

"Республика кино ижараси" Давлат унитар корхонаси контактлари:

Телефон: +998 (71) 277-81-30