27.07.2020

“Республика кинофонди” Давлат унитар корхонасига янги раҳбар тайинланди

      “Ўзбеккино” Миллий агентлиги тасарруфидаги “Республика кинофонди” ДУКга Элжон Аббосов директор этиб тайинланди. 

      Элжон Аббосов таниқли ўзбек режиссёри Шуҳрат Аббосов оиласида таваллуд топган. Кинорежиссёр ва сценарист. Тошкент театр ва рассомчилик институти ҳамда  Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)ни тамомлаган. Ўнлаб ҳужжатли фильмлар муаллифи. Узоқ йиллар Ўзбекистон, Россия ва хориж давлатлари учун олинган ҳужжатли фильмлар устида ишлаган. Элжон Аббосовнинг сўнги йиллардаги фаолияти ўзбек киноси тарихи ҳамда  миллий киноматография меросини асраб-авайлашга қаратилган.

 

 

Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...