01.02.2020

Ривожлан! Ўзбек киноиндустриясини ривожлантир!

Биз улкан кинофонд ва кинематография тарихига эга мамлакатда яшаймиз. 
Биз бошқача фикрлайдиган, креатив  ва чегарасиз иқтидорлар юртида яшаймиз. Биз ёшлар ривожланишни ва мамлакатни ривожлантиришни хоҳлайдиган, такрорланмас киномаҳсулотлар яратиб ўз иқтидорини намоён этадиган мамлакатда яшаймиз. 
Бу бизнинг Ватанимиз ва биз унинг иқтидорини, имкониятларини ва потенциалини  ўстиришимиз керак!
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги креатив, фаол, кино соҳасини ва ўз Ватанини севадиган кино соҳаси мутахассислари, кинофестиваллар ташкилотчилари, PR, журналистика ва халқаро алоқалар бўйича мутахассисларни изламоқда. 
Агар сизнинг улкан потенциалингиз бўлса, ўзингизни киришувчан, тўғри ва чиройли ёзишни биладиган, музокаралар ўтказишни уддалайдиган, лойиҳалар ярата оладиган, тадбирларни ташкиллаштира оладиган деб ҳисобласангиз, креатив фикрласангиз ва ўзгаришлар қилиш иштиёқингиз бўлса, бизга боғланинг. 
Биз тажрибали ва ҳаваскор, портфолиога эга ва бу портфолиони йиғишни хоҳловчи мутахассисларга очиқмиз. 
Бизнинг жамоамизга қўшилинг! 
Янги Ўзбекистоннинг янги киносаноатини бирга яратамиз!
Резюмени қуйидаги электрон манзилга юборинг: team@uzbekkino.uz

Бошқа янгиликлар
05.08.2020 Бухорода замонавий кинотеатрлар очилади

Бухоро шаҳрининг 6-мавзесида барпо этилаётган савдо марказида ҳар бири 75 ўринли, 2 та залдан иборат...

04.08.2020 “Ўзбеккино”да Бутунроссия давлат кинематография институтига ҳужжат топширган абитуриентлар билан онлайн имтиҳоннинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди

 “Ўзбеккино” миллий агентлигида Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)да таҳсил олишни и...

30.07.2020 Тошкент шаҳрида 7 та залдан иборат замонавий кинотеатр қурилмоқда

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги янги “Riviera” номли савдо-кўнгилочар марказининг 3 қаватида 7 та...